Тошкентлик қизнинг тўйи танасидаги татуировка туфайли бузилибди…

0

 

Республикамиз пойтахтида яшовчи исми-шарифи сир тутилган қиз даҳшатли бир воқеани айтиб берди. Унинг айтишича, тўйи танасидаги татуировка туфайли бузилиб кетибди.

— Бола эканимда аҳмоқлик қилиб танамга татуировка чиздирувдим, — дейди қиз. — Севган йигитим билан уч йилдан бери учрашиб келдик. У татуировкадан хабардор эди. Тўй куни белгиланди. Мен дўконда келин кўйлак танлаб кийиб кўраётганимда унинг холаси кириб қолди ва баданимдаги татуировкани кўриб жанжал кўтарди. Шу жанжал сабаб бўлиб тўй бузилди. Севган йигитим яқинларига қарши чиқа олмади. Тушунаман, ўзбекчилик. Ўзбеклар учун қиз боланинг танасига татуировка чиздириши уят ҳисобланади. Ҳозир шу татуировкани йўқ қилиш ҳаракатидаман. Лекин барибир ўрнида чандиқ қолса керак…

Эслатиб ўтамиз, ўтган йили Навоий вилоятида яшовчи йигит қаллиғининг сарпосидан кўнгли тўлмай, тўйини тўхтатганди.

 

loading...