Ўйлаб кўрдингизми? 2019 йил 17 ноябр куни юлдузлар сизга нималарни ваъда қиларкин?

0

 

 

 

ҚЎЙ (21. 03 — 20. 04)

 

Кунингиз асабий кечади. Атрофингизда шундай ҳодисалар кузатиладики, асабийлашмасдан сира илож йўқ. Ўзингизники қолиб бировларнинг ҳаёти ҳақида ҳам қайғуришингизга тўғри келади. Муҳаббатда ҳам шундай вазиятлар кўзга ташланиши мумкин. Лекин кечқурун хотиржамлик ҳукм суради. Агар рўзғорингиздаги икир-чикирларни ҳал этишга астойдил киришсангиз, албатта позитив кайфиятга эга бўласиз.

 

БУЗОҚ (21. 04 — 20. 05)

 

17 ноябр куни худди ҳуқуқшунослар каби атрофингиздагилардан ўз ҳақ-ҳуқуқингизни талаб қила бошлайсиз. Бу молия масаласида сизга катта ёрдам бериши мумкин. Лекин оилавий ҳаётда жуда эҳтиёт бўлинг. Баъзи гапларингизни яқинларингиз нотўғри қабул қилиши, оқибатда орангизда жанжал келиб чиқиши эҳтимолга яқин. Кечқурун овқатланиш режимига кўз ташлаб олишингиз тавсия этилади.

 

ЭГИЗАКЛАР (21. 05 — 21. 06)

 

Муҳаббат мавзусидаги сериалларни камроқ томоша қилинг. Шахсий ҳаётингизга улар салбий таъсир кўрсатиши мумкин. Яқин инсонингиз билан муносабатларингизга путур етиш эҳтимоли бор. Ўзгаларнинг ҳаётига зинҳор аралаша кўрманг, балога қоласиз. Бугун билим олиш ва сафарлар муваффақиятли кечади. Агар хоҳишингиз бўлса, хориж тилларини ўрганиш учун курсларга қатнай бошлашингиз тавсия қилинади. Ўзингизни эҳтиёт қилинг. Оллоҳ сизга ёр бўлсин!

 

ҚИСҚИЧБАҚА (22. 06 — 22. 07)

 

17 ноябрда биринчи бўлиб овқатланиш ва жисмоний ҳолатингизга эътибор қаратишингиз керак бўлади. Бусиз турли касалликларни орттириб олишингиз ҳеч гап эмас. Спиртли ичимликларни зинҳор истеъмол қила кўрманг. Ҳатто тантанали маросимларга чақириб олдингизга ичкилик қўйишса ҳам ўзингизни тийинг. Ҳайдовчилар, шахсий автомобили борлар серқатнов йўлларда эҳтиёткор бўлсинлар. Кечқурун тоза ҳавода сайр қилинг.

 

АРСЛОН (23. 07 — 23. 08)

 

Бугун куннинг биринчи ярмидаёқ мўмай даромад эгасига айланишингиз кутилмоқда. Лекин пулларингизни ҳавога совуришдан тийилинг. Молия ва бизнес соҳасида ишлайдиганлар учун бугунги кун енгил кечмайди. Арзимас эътиборсизлик ёки лоқайдлик сабаб бўлиб жиддий хатоликларга йўл қўйишингиш мумкин. Таваккалчиликлар, экстремал ҳолатлардан сақланинг. Омад сизга ёр бўлсин!

 

ПАРИЗОД (24. 08 — 22. 09)

 

17 ноябр куни исталган соҳада ўзингизни синаб кўришингиз мумкин. Барибир муваффақият сиз томонда бўлади. Фақат куч ва имкониятлар номаълум тарафга оқиб кетиб қолишининг олдини олсангиз бас. Оиладаги муаммоларни тушдан кейин яқинларингиз иштирокида ҳал этишингиз сўралади. Куннинг иккинчи ярмида бассейнга бориб чўмилиш сизга катта фойда бериши мумкин. Умуртқа поғонангизни зиёнланишдан эҳтиёт қилинг. Саломатликни асранг.

 

ТАРОЗИ (23. 09 — 23. 10)

 

Бугун тақдир ҳамиша мўъжизалар ҳадя этишига яна бир карра амин бўласиз. Агар қайсидир ишларни амалга ошириш учун режа тузиб қўйган бўлсангиз, тақдир тақозоси билан режаларингиз барбод бўлиши ва мўъжизага рўбарў бўлишингиз аниқ. Муҳаббатда бошқалар каби қайғули ва қувончли лаҳзалар сизга ҳамроҳлик қилади. Муносабатларингизда романтика зоҳир бўлса ҳам барибир янада юксакларни кўзлайверганингиз маъқул.

 

ЧАЁН (24. 10 — 22. 11)

 

17 ноябрда эрталаб кўчага чиқибоқ кимлар биландир жанжаллашиб қолишингиз эҳтимоли бор. Шунинг учун имкон борича одамлардан ўзингизни нари ола туринг. Жуда бўлмаса, севимли хоббиларингиздан бирига андармон бўлинг. Оилавий ҳаётда ҳам сиздан камгаплик талаб қилинади. Сукут оилавий ҳаётда кўпинча катта ёрдам беради. Бугун кўча овқатини истеъмол қилишдан тийилинг. Заҳарланишингиз хавфи бор. Бировга зинҳор пул қарз бера кўрманг.

 

ЎҚОТАР (23. 11 — 21. 12)

 

Бугун айрим масалаларга, воқеа-ҳодисаларга енгилроқ қарашингиз керак. Кимлардир сизни баҳсга таклиф этса, бош тортманг. Шунинг натижасида жамиятдаги обрўйингиз, «авторитет»ингиз кўтарилиши мумкин. Демак, баҳсларда бор билим ва тажрибангизни ишга солишингиз лозим. Овқатланишда таом танлаб ўтирманг. Қўрқманг, заҳарланмайсиз. Фақат меъёрни бузмасангиз бас. Оллоҳ сизга ёр бўлсин!

 

ТОҒ ЭЧКИСИ (22. 12 — 19. 01)

 

17 ноябр куни неки ишга қўл урманг, сиздан биринчи навбатда ташаббускорлик талаб этилади. Бу сизга профессионал фаолиятингиз ва мартабангизни оширишда тўғри йўл кўрсатади. Бугун зарарли одатларга қарши курашнинг ҳар қандай тури муваффақиятли якун топади. Бу ишга қўл уришдан олдин ўзингизни руҳан тайёрлаб олинг. Ким кечқурун сафарга чиқса, албатта даромадга эга бўлади.

 

ҚОВҒА (20. 01 — 18. 02)

 

Эрталабдан қаёқдаги кераксиз ишларга қўл уришдан ўзингизни тийинг. Дўстлар, яқинларингиз ўзларининг муаммолари билан бошингизни қотириб ташлаши ҳам эҳтимолдан холи эмас. Лекин чидашга ва ёрдам қўлини чўзишга масъулсиз. Ҳаво яхши бўлса, табиат қўйнига чиқиб дам олинг. Дам олганда ҳам ёлғиз қолинг. Ташқи оламдан узилган ҳолда истироҳат қилинг. Шу амал сизга янги куч ҳадя этади.

 

БАЛИҚ (19. 02 — 20. 03)

 

17 ноябрда яқин инсонларга назар ташлаб кўринг. Улар ўз ҳаётларида сизнинг иштирокингизга муштоқ. Бугун молиявий муаммолар кўп вақт ва кучингизни олиб қўйиши мумкин. Ачинарлиси, бу соҳада исталган натижага эга бўла олмайсиз. Заҳирадаги пуллар билан чекланишингизга тўғри келади. Кечқурун эртанги кун учун режаларни пухталанг. Тўғри овқатланинг. Ўзгалар кўнглига озор етказиб қўйишдан сақланинг.

Хушвақт бўлинг! Ҳаммавақт бўлинг!

Олимжон ҲАЙИТ тайёрлади

loading...