ХОҲ ИШОНИНГ, ХОҲ ИШОНМАНГ…

0

 

 

МАЙМУНЛАР ҲАҚИДА ҚИЗИҚАРЛИ ФАКТЛАР

 

1. Маймун кўзгудаги аксини танийдиган ягона жонивордир.

2. Маймунлар ҳеч қачон шамолламайди.

3. Маймун худди одамлар каби эмоциясини намойиш эта олади.

4. Маймуннинг эркаги ҳам одамлар каби ёши ўтгач, кал бўлади.

5. Улар ўртача 10 йилдан 60 йилгача умр кўради.

6. Хавф туғилса, маймун қариндошларини кекириш орқали огоҳ эта бошлайди.

7. Кўпчилик маймунлар фақат банан билан озиқланади деб ўйлайди. Аммо ундай эмас. Улар бананни жуда кам истеъмол қилади. Айрим маймунлар умуман банан емайди.

8. Болалар тарбияси билан асосан маймуннинг эркаги шуғулланади.

9. Горилла эркакларининг деярли 50-60 фоизи кўп хотинлилар ҳисобланади.

10. Дунёда маймунларнинг 400 га яқин тури мавжуд.

11. Маймунлар ҳам ҳазиллашиш ва сўкинишни қотириб қўяди.

12. Ҳиндистонда маймун илоҳий жонивор ҳисобланади.

13. Қўлга макакилар тезроқ ва яхшироқ ўрганади.

14. Агар маймун эснаса, бу уйқуси келди дегани эмас. Кимдир жаҳлини чиқарса, у эснай бошлайди.

15. Маймуннинг миясида гапириш учун жавобгар тўқималар йўқ. Шу сабабли улар гапира олишмайди.

16. Маймунлар ҳам гўзалликни жуда қадрлашади.

17. Энг меҳрибон ва куйинчак она сифатида горилла урғочилари тан олинган.

18. Агар янги туғилган маймунчанинг онаси ўлим топса, уни холалари, аммалари оёққа турғазади.

19. Шимпанзе кунига икки марта овқатланади.

20. Гориллага ўзи яшайдиган маконга бегоналарнинг кириб бориши ёқмайди.

21. Урғочи маймуннинг ҳомиладорлик даври 8-9 ой давом этади.

22. Янги туғилган маймунчалар 5-6 ойликдаёқ юра бошлайди.

23. Орангутаннинг боласи уч ёшгача фақат она сути билан озиқланади.

24. Айрим ҳолатларда баъзи маймун турлари сил, герпес, гепатит каби хавфли хасталикларни юқтириш билан шуғуллана бошлайди.

25. Маймун болаларига тиш тозалашни жажжилигиданоқ ўргата боради.

26. Маймун ҳам СПИД га чалиниши мумкин.

Олимжон ҲАЙИТ тайёрлади

 

loading...