Америкалик оилали эркак ўйнашини бўғиб ўлдириб, мурдасини саҳрога олиб бориб ташлади…

0

 

Американинг Пенсильвания штатида яшовчи 39 ёшли Жон Чепмэн 33 ёшли Жейм Рэй Феден исмли ақлан заиф аёл билан хуфиёна учрашиб юрарди. Ваҳоланки, эркакнинг оиласи бор эди. Икки ой бурун у аёлга қўнғироқ қилиб, бирга Лас-Вегасга бориб келишини сўради. Аёл рози бўлди. Лас-Вегасда эса эркак аёлни қўл-оёқларини боғлаган ҳолда бўғиб ўлдирди. Кейин мурдасини Невада штатидаги саҳрога ташлаб кетди. Мурда икки ой давомида саҳрода қолиб кетди. Эркак бўлса, аёлнинг Фэйсбукдаги саҳифасидан фойдаланиб, унинг номидан оила аъзоларига тинчлантирувчи хабарларни қолдирди. Орадан икки ой ўтиб полициячилар аёлнинг қолдиқларини саҳродан топишди ва тез фурсатда қотил қўлга олинди.

Ҳозирги вақтда Чепмэнга нисбатан жиноий иш қўзғатилган.

 

loading...