Ҳасанбой Дўсматов профессионал боксдаги дебют жангини ўтказди ва беллашув муддатидан олдин якунланди ВИДEО

0

Профессионал бокснинг биринчи ўта енгил (-48,99 кг) вазн тоифасида фаолиятини бошлаган Ҳасанбой Дўсматов (1-0, 1 КО) дебют жангида муддатидан олдин ғалаба қозонди.

Мексикада бўлиб ўтган бокс оқшомида Дўсматов мезбон боксчи Хесус Сервантес Вильянуэвага (9-8, 5 KO) қарши рингга кўтарилди. Олти раундга мўлжалланган жанг иккинчи раунднинг 2:28 сонияси ортда қолганида тўхтатилди. Дўсматов томонидан рақибнинг жигар қисмига берилган зарбадан сўнг у ерга қулади ва ҳакам баҳсни тўхтатишга қарор қилди.

Шу тариқа Ҳасанбой Дўсматов профессионал боксдаги фаолиятини муддатидан олдин ғалаба билан бошлади.

loading...