Наманганда бутун бошли оила ис газидан заҳарланди. Уч киши қурбон бўлди…

0

 

17 ноябр соат тахминан 3: 10 да Наманган вилояти Уйчи туманидаги «Дўстлик» маҳалласида бир оила аъзолари ис газидан заҳарланган. Оқибатда аёл ва унинг икки боласи оламдан ўтди. Оила бошлиғи бўлмиш эркак оғир аҳволда касалхонага ётқизилди.

Текширувлар шуни кўрсатдики, уй ичкарисига қўлбола печка ўрнатилган. Газ резина шланг орқали печкага уланган. Оила аъзолари ухлаб ётган пайт заҳарли газдан бўғилиш ҳолати кузатилган.

Ҳозир ушбу факт бўйича терговолди ҳаракатлари давом этмоқда.

 

loading...