Саратов яқинида 22 ёшли йигит бувиси тенги аёлнинг номусини поймол қилди…

0

 

Бу воқеа Саратов яқинидаги Ленин туманида содир бўлди. Шу йил 11 ноябр куни 22 ёшли исми-шарифи сир тутилган йигит маст ҳолатда Сторожевка қишлоғида яшайдиган бувисидан хабар олишни истаб қолди. Худди шу ерда бувисининг 45 ёшли дугонаси ҳам ўтирганди. Кетаётиб у аёлни уйигача кузатиб қўйиш учун рухсат сўради. Аёл рози бўлди. Аммо йигитнинг нияти бузуқ эди. Аёлнинг уйига киргач, куч ишлатган ҳолда унинг номусига тегди. Аёл эса полицияга шикоят қилди.

Ҳозирда ушбу факт юзасидан жиноят иши очилган. Йигит қўлга олинган. Айби исботланса, узоқ муддатга қамалиши мумкин.

 

loading...