ТЕХНОЛОГИЯ ХАБАРЛАРИ ҚИСҚА САТРЛАРДА…

0

 

 

«MOTOROLA»НИНГ ЭГИЛУВЧАН СМАРТФОНЛАРИ

 

Шу йил 13 ноябр куни Лос-Анжелесда «Моторола» компаниясининг «Motorola RAZR» деб номланган эгилувчан ва тахланадиган смартфонларни кенг омма эътиборига ҳавола этилди.

Смартфонларнинг корпуси зангламас пўлатдан тайёрланган. Дисплейи 6, 2 дюмли ҳажмга эга. Корпуснинг устки қисмида яна 2, 7 дюмли дисплей жойлаштирилган. Унинг ёрдамида смартфоннинг тахини бузмасдан СМС хабарларга жавоб бериш, мусиқани бошқариш, селфи қилиш ҳамда «Google Assistant» овозли ёрдамчи хизматидан фойдаланиш мумкин бўлади. Камераси 16 МП қувватга асосланган. У кичик дисплейнинг ён томонидан жой олган.

 

«XIAOMI» ЯРАТГАН СИМСИЗ СИЧҚОНЧА ЮҚОРИ СИФАТГА ЭГА

 

Хитойнинг «Xiaomi» компанияси компьютерлар учун ўта замонавий «Xiaomi Wireless Mouse 2» сичқончаларини сотувга чиқарди. Сичқонча юқори техник сифатга эга. Унинг батарейкаси бир йилгача электр токига тўйинтирилмаган ҳолда ишлай олади. Бундан ташқари, корпус қурилиши симметрик кўринишда. Яъни, ундан чапақайлар ҳам, ўнақайлар ҳам бемалол фойдалана олади. Қолаверса, сичқонча симсиз боғланиш дастурига эга. Бармоқ билан айлантириладиган баллончаси алюминийдан ясалган.

Ҳозир Хитойда бу сичқончалар 2 долларданга сотилмоқда.

 

loading...