Ўйлаб кўрдингизми? 2019 йил 18 ноябр куни юлдузлар сизга нималарни ваъда қиларкин?

0

 

 

 

ҚЎЙ (21. 03 — 20. 04)

 

18 ноябр куни асосий ишларни режанинг энг олд қисмига жойлаштиринг. Бошқаларнинг илтимосларини ҳам адо этинг, фақат меъёрида. Атрофдагиларнинг қайсидир бири билан гап талашиб жанжаллашишингиз хавфи бор. Тилингизга эҳтиёт бўлинг. Ёши улуғ қариндошлар билан мулоқотда тингловчиликдан нарига ўтмаслигингиз тавсия қилинади. Кечки пайт молиявий муаммоларингиз ижобий ҳал бўлади ва мўмайгина даромад эгаси бўласиз иншооллоҳ.

 

БУЗОҚ (21. 04 — 20. 05)

 

Янги жойда иш бошлаганларнинг куни туғади. Биринчи кунданоқ ижобий натижаларингиз билан янги раҳбарларни мамнун этадиган бўлиб турибсиз. Тадбиркорлар яқин ҳамкорлар билан ўзаро келишилган ҳаракатларни албатта содир этишлари шарт. Акси бўлиб чиқса, ишонч йўқолади. Ҳамкорликка путур етади. Кўчада тасодифан эски қадрдонлардан бири билан кўришиб қолишингиз кутилади. Айримлар кечқурун хизмат сафарига жўнаб кетиши мумкин.

 

ЭГИЗАКЛАР (21. 05 — 21. 06)

 

18 ноябрда эски одатингизга кўра бировлар билан ҳазил-ҳузул қилишда чегарани билинг. Акс ҳолда кимдир ҳазилингизни нотўғри тушуниб ранжиши мумкин. Яхшиси, кўпроқ сукут сақланг. Шунда тинч бўласиз. Молиявий масалада ишларингиз ўнгидан келмаслиги мумкин. Агар режалар ва иш усулини ўзгартирсангиз, кечқурун бу масалани ҳам деярли ижобий ҳал эта оласиз. Кечқурун китоб мутолаасига вақт ажратинг. Спорт машғулотларидан воз кечинг. Саломатликни сақланг.

 

ҚИСҚИЧБАҚА (22. 06 — 22. 07)

 

Куннинг биринчи ярмида майда кўнгилсизликларни бошдан кечиришингиз эҳтимоли бор. Бунга атрофингизни қуршаб турганларнинг айримлари сабабчи бўлади. Ишларингиз, севимли машғулотларингизни тафтишдан ўтказинг. Воз кечиш керак бўлганларини бир томонга саф торттиринг. Тадбиркорлар кун давомида шундай бир молиявий операцияни амалга оширишадики, кечқурунга бориб кутилганидан икки баробар кўпроқ даромад қўлларига келиб тушади.

 

АРСЛОН (23. 07 — 23. 08)

 

18 ноябр куни ақлий меҳнат кишилари, офисларда ўтириб ишловчилар астойдил тер тўкиб муҳим ҳужжатларни тахлаш, имзолаш, кимларгадир етказиш билан банд бўлишади. Бу ҳам даромад келтиради, ҳам жамоангизда ҳурматингиз ошишига сабабчи бўлади. Муҳаббатда ҳам омадингиз чопади. Қачонки, бир ой бурун жуфтингизга берган ваъдангизни бажарсангиз. Саломатлигингиз панд бермайди. Бел ва умуртқа поғона қисмларингизни эҳтиётланг.

 

ПАРИЗОД (24. 08 — 22. 09)

 

Гарчи ўзингизга ёқмаса-да, иш танлашга уринманг. Шахсий муаммоларни бартараф этишда вақтни ортга сурманг. Бугун спорт мусобақалари, табиат қўйнида сайр ва бошқа тантанали тадбирлар хайрли кечади. Қариндошларингиз арзимас ёрдамингиз учун ҳам сиздан жуда миннатдор бўлишади. Сурункали хасталикка чалинган, кейинги кунларда мазаси қоча бошлаганлар зудлик билан муолажалар бошлаш ҳаракатига тушишлари лозим.

 

ТАРОЗИ (23. 09 — 23. 10)

 

18 ноябрда айрим ишларни ортга суриш, дангасаликка эрк беришлар ўтмайди. Тер тўкиб астойдил ишлашингизга тўғри келади. Бу молиявий муаммолар тезроқ ижобий ҳал бўлишини ҳам таъминлайди. Лекин ишга ижодий ёндашиш ёдингиздан кўтарилмасин. Фақат олға боринг. Ортга чекинишни хаёлингизга ҳам келтирманг. Оиласизлар ҳаётида кечқурун романтик лаҳзалар кузатилади. Муҳаббат изҳорлари ҳамроҳлик қилади.

 

ЧАЁН (24. 10 — 22. 11)

 

Ҳатто ўта мураккаб муаммолар йўлингизда кўндаланг турса ҳам айланма йўллар топишга ҳаракат қилманг. Ўзингизга бўлган ишончдан унумли фойдаланинг ва ишнинг жигарини эзинг. Моддий аҳволингизни яхшилаш, ниҳоят етарлича маблағга эга бўлиш учун ҳам қатъиятлилик, сабр, матонат жуда зарур бўлади. Ёлғиз бўлсангиз, ўзингизга ёқадиган инсоннинг эътиборини қозониш пайида бўлинг. Тўй қилинг, чимилдиққа киринг. Орзу-ҳаваслар кўринг. Оллоҳ сизга ёр бўлсин!

 

ЎҚОТАР (23. 11 — 21. 12)

 

18 ноябр куни оиласизларнинг омади чопади. Романтика кун давомида сизни тарк этмайди. Нафақат оиласизлар, балки оилали, бола-чақалилар ҳам романтикадан бебаҳра қолмайди. Ана шу баҳона билан шахсий ҳаётингиз янада яхшиланиш палласига киради. Куннинг иккинчи ярмини рўзғор ҳамда молиявий муаммоларни бартараф этишга бағишлашингиз кутилмоқда. Шахсий автомобили борларга спиртли ичимлик ичиб рулга ўтириш тавсия этилмайди.

 

ТОҒ ЭЧКИСИ (22. 12 — 19. 01)

 

Бугун негадир хушомадлар, сохта олқишларга ён бера бошлайсиз. Уларнинг етовида ҳеч кимга қулоқ тутмайсиз, нотўғри йўлдан бора бошлаганингизни тан олмайсиз. Бу ҳаракатларингиз жамоангизда шовқинларга сабаб бўлиши мумкин. Ким ҳақ, ким ноҳақлигини ажрата олмай ҳалак бўласиз. Кейин раҳбарларингизга норозиликларингизни очиқ йўллашга тушасиз. Билингки, бу ҳаракатларнинг барчаси ўзингизга қарши чиқади. Мартаба, ҳурмат, эътибор, даромад ортга чекинади. Шундай экан, ўйланг, мулоҳаза қилинг. Тўғри йўлдан боринг. Кам бўлмайсиз.

 

ҚОВҒА (20. 01 — 18. 02)

 

Аёллар, қизларга бугун кийим-кечакка нисбатан иштаҳаларни тийишлари тавсия этилади. Ортиқча вазнга эга бўлиб қолдингизми? У ҳолда диетологга мурожаат этинг. Спорт билан шуғулланишни бошланг. Кун мобайнида ҳамкасбларингиздан бири шивир-шивир қилавериб асабингизга тегиши мумкин. Сукут сақланг. Акс ҳолда асосий ишларингиз ўлда-жўлда қолиб кетади. Имкониятлардан маҳрум бўласиз. Саломатлигингизга путур етади.

 

БАЛИҚ (19. 02 — 20. 03)

 

18 ноябр куни кайфиятингиз позитивликдан узоқроқ бўлиши кутилмоқда. Ҳатто, энг яқин инсонингиз ҳам сизни тушкун кайфиятдан халос эта олмаслиги мумкин. Миянгизни хунук хаёллар чирмаб ташлаган. Улардан халос бўлинг. Молиявий аҳволингиз дўстлар ва қариндошлар ёрдамисиз яхшиланмайди. Буни ҳам ҳисобга олинг. Кимлардир сердаромад иш таклиф этса, бош тортманг. Дарров рози бўлинг. Айримлар кечқурун варикоздан безовталаниши мумкин. Оллоҳ мададкорингиз бўлсин!

Хушвақт бўлинг! Ҳаммавақт бўлинг!

Олимжон ҲАЙИТ тайёрлади

loading...