Америкадаги оилавий йиғин отишмалар билан якун топди…

0

 

Яқинда Американинг Калифорния штатига қарашли Фресно шаҳрида фожиа юз берди. Кечки пайт соат тахминан 18: 00 да хонадонлардан бирида яшовчилар дўстларини чақириб, ҳовлида телевизор орқали футбол матчини томоша қилаётганди. Номаълум кимсалар қуролланган ҳолда кириб келиб ўтирганларни ўққа тутди. Оқибатда 4 киши ҳалок бўлди, 10 киши жароҳат олди.

Айтишларига кўра, ҳалок бўлганларнинг уч нафари ўша жойдаёқ жон берган. Бир нафари эса касалхонага етмай оламдан ўтган.

Қотиллар то полиция етиб келгунча ғойиб бўлишга улгурган. Ҳозирда уларга нисбатан федерал қидирув эълон қилинган.

 

loading...