Бензин ишлаб чиқариш камайди

0
VLADIVOSTOK, RUSSIA - JUNE 19, 2019: An NK Alliance filling station in Krygina Street. Prices for motor fuel in Russia have increased by 2.3% since the beginning of 2019. Yuri Smityuk/TASS Ðîññèÿ. Âëàäèâîñòîê. Íà àâòîçàïðàâî÷íîé ñòàíöèè êîìïàíèè ÍÊ "Àëüÿíñ" íà óëèöå Êðûãèíà. Ðîçíè÷íûå öåíû íà ìîòîðíîå òîïëèâî â Ðîññèè ñ íà÷àëà ãîäà âûðîñëè â ñðåäíåì íà 2,3%. Þðèé Ñìèòþê/ÒÀÑÑ

Давлат статистика қўмитаси хабарига кўра, 2019 йилнинг январь-октябрь ойларида республикада автомобиль бензини ишлаб чиқариш ҳажми ўтган йилнинг шу даврига нисбатан камайди.

Қайд этилишича, 2018 йилнинг шу даврида 966,8 минг тонна бензин ишлаб чиқарилган бўлса, 2019 йилда – 839,5 минг тонна.

Дизель ёқилғисини ишлаб чиқариш ҳажмида ҳам пасайиш кузатилди. 2018 йилда 900,1 минг тонна дизель ишлаб чиқарилган бўлса, 2019 йилда – 839,2 минг тонна.

Шу билан бирга, Ўзбекистон 2019 йил январь-октябрь ойларида нефть қазиб олишни 2018 йилнинг шу даврига нисбатан (624,3 минг тонна) қисқартирди – 584,1 минг тоннагача.

2019 йил январь-октябрь ойларида табиий газ қазиб олиш қарийб 49,3 миллиард куб метрни ташкил этди, бу 2018 йилнинг шу даврига нисбатан кам (49,8 миллиард куб метр).

2019 йил январь-октябрь ойларида Ўзбекистон 1,73 миллион тоннадан ортиқ газ конденсати қазиб олди, бу 2018 йилнинг шу даврига нисбатан кам (1,77 миллион тонна).

 

kun.uz

loading...