ДУНЁ БЎЙИЧА ТАРИХДА 18 НОЯБР КУНИ ҚАНДАЙ ҲОДИСАЛАР СОДИР БЎЛГАН?..

0

 

1699 йил. — Петр I фуқаролар кўнгилли равишда армия сафига ёзилиши ҳақида фармон берди.

1723 йил. — Екатеринбургда металлургия завод-қалъаси ишга туширилди.

1775 йил. — Россия империяси 50 та губернияга бўлинди.

1853 йил. — Павел Нахимов қўмондонлигидаги рус флоти усмоний турклар армиясини тор-мор этди.

1868 йил. — Д. И. Менделеев ташаббуси билан кимёвий жамият ташкил этилди.

1918 йил. — Латвия мустақил республика деб эълон қилинди. Янги республиканинг биринчи раҳбари этиб Карлис Улманис тайинланди.

1928 йил. — Нью-Йоркда илк овозли мультфильм намойиш этилди.

1956 йил. — Никита Хрущев Америка дипломатларини қабул қилиш жараёнида шундай жумлаларни тилига кўчирди: «Биз сизларни тириклай кўмамиз!..»

1969 йил. — Америка астронавтлари иккинчи марта Ойга қўнди.

1971 йил. — СССР олий совети президиуми прапорщиклар ва мичманлар институтини ташкил этиш тўғрисида қарор қабул қилди.

1992 йил. — Исломободда қайта парламент сайловлари ташкил этишни талаб қилиб кўчага чиққан норозилик намойишчиларини тарқатиш асносида полициячилар қўллаган кўздан ёш оқизувчи газ туфайли мамлакат бош вазири Беназир Бхутто жиддий жабр кўрди.

1994 йил. — Украина Олий Радаси Қрим суверенитетини тасдиқловчи декларацияни бекор қилди.

Олимжон ҲАЙИТ тайёрлади

loading...