Фарғонадаги икки қаватли уйда портлаш юз берди

0

Фарғонада икки қаватли уйларнинг бирида портлаш юз берди. Бу ҳақда ИИВ ҳузуридаги Тергов департаменти хабар берди.

Бугун, 18 ноябрь куни соат тахминан 12:00 да Фарғона вилояти Олтиариқ тумани Ҳамид Олимжон маҳалласида икки қаватли уйларнинг бирида газ тўпланиб чақнаши оқибатида портлаш содир бўлди. Оқибатда фуқаро И.Х. жароҳат олган.

Ҳодиса содир бўлган жойга зудлик билан етиб борган тергов тезкор гуруҳи ишламоқда.

«Воқеа бўйича қўшимча маълумот берилади», дейилган хабарда.

loading...