КИМ ЧЕН ИН УРУШГА ҲОЗИРЛИК КЎРИЛИШИНИ МАЪЛУМ ҚИЛДИ…

0

 

Шимолий Корея раҳбари Ким Чен Ин яқинда мамлакат ҳарбий ҳаво кучлари ва ракета мудофаасига қарши қўшинларнинг биргаликдаги ҳарбий ўқув машғулотларини бориб кўрди. Машғулотлардан шу қадар кўнгли тўлдики, зудлик билан янги уруш ҳаракатларига ҳозирлик кўриш ҳақида қўмондонларга фармон берди. Ваҳоланки, Америка ва Жанубий Корея биргаликдаги ҳарбий ўқув машғулотларини Ким Чен Ин тинчлик битими тузиш масаласидаги музокараларга қайтишига умид боғлабгина тўхтатганди. Аммо Шимолий Корея раҳбари бу ҳақда ўйлаб ҳам кўраётгани йўқ. У қўшинларга барча кучларни жанговар тайёргарлик ҳолатига келтириш ҳақида кўрсатма берди.

Америка президенти Дональд Трамп эса Ким Чен Инга мурожаат этиб, яқин орада албатта юз кўришишларини маълум қилди. Шимолий Корея раҳбари бу учрашувни ёқлаб чиқадими-йўқми, ҳозирча номаълум.

 

loading...