ЛОЛИТА ҚАНЧА ГОНОРАР ОЛАДИ?..

0

 

Россиялик хушовоз хонанда Лолита Милявская яқинда журналистлар билан бўлиб ўтган суҳбатда ҳар бир чиқиши учун қанча гонорар олишини ошкор этди. Унинг айтишича, ҳар бир чиқиши учун 40 минг евродан ҳақ оларкан.

— Бу бошланиши, — деди Лолита. — Уёғи жисмоний зўриқишлар, самолётдаги парвозларга боғлиқ. Жисмоний зўриқиш кучайгани сайин гонорар миқдори ҳам ортиб боради. Менга кўп пул керак эмас. Лекин пулим кўп. Шунинг учун ҳам пулим кўп бўлса керак…

Лолита айтиб ўтдики, ҳеч қачон шунча пул олишим керак деган хаёлда бўлмаган. Охирги пайтларда олган гонорарлари миқдори ҳақида оғиз очмади албатта. Фақат охирги ойда 100 минг евро пул сарфлаганини айтиб берди. Бу пулларнинг асосий қисми клипларни суратга олиш учун сарфланибди.

 

loading...