МИБ Россия фуқаросидан алимент пулларини ундирди

0

Фуқаролик ишлари бўйича Бухоро шаҳар судининг 25.02.2009 йилдаги қарздор Р.Холиқовдан ундирувчи Г.Исматова фойдасига икки нафар вояга етмаган фарзандининг моддий таъминоти учун алимент унириш белгиланган.

МИБ Бухоро шаҳар бўлими томонидан мажбурий ижро ҳаракатлари давомида қарздор Р.Холиқов Россия Федерацияси фуқаролигини қабул қилиб, Среднеуралск шаҳрида доимий яшаётганлиги ҳамда “Соловьева Маргарита Владимировна” хорижий корхонасида меҳнат шартномаси асосида ишлаб келаётганлиги аниқланди.

Бюро томонидан чет эл фуқароси қарздор Р.Холиқовнинг 6 йил 3 ойлик 17 млн 127 минг сўм алимент пуллари иш ҳақи ҳисобидан тўлиқ ундириб берилиши таъминланди.

loading...