Навоийдаги “Давлат байроғи” хиёбонида нималар бўлмоқда?!.

0

Хиёбонда эрталабдан тумонат одам йиғилган. Иштирокчиларнинг боши узра кўтарилган, автомашиналар ойналаридан чиқарилган давлатимиз байроғи денгиздек чайқалади.

Мамлакатимиз мустақиллигининг рамзларидан бири – Ўзбекистон Республикасининг “Давлат байроғи тўғрисида”ги қонун қабул қилинганлигининг 28 йиллиги муносабати билан вилоятда “Давлат байроғи – фахрим, ғурурим!” мавзусидаги маънавий-маърифий тадбирлар бугун мазкур хиёбондан шитоб олди.

Мазкур тадбир доирасида аҳоли гавжум жойларда Давлат байроғи тусидаги ленталарни фуқаролар кўксига қадаш, давлат байроғи акс этган ҳунармандчилик маҳсулотлари ҳамда амалий санъат намуналари кўргазмалари ташкил этилган. Шунингдек, таълим даргоҳлари ҳамда маданий-маърифий масканларда давлатимиз байроғи ҳамда озодлик, ҳурлик ва ватанпарварликни мадҳ этувчи ижодий кечалар уюштирилмоқда.

xalq so’zi

loading...