ОЛИМЛАР МАРСНИНГ ҚАЙ ҚИСМИДА ҲАЁТ БОРЛИГИНИ АНИҚЛАШДИ…

0

 

Марс сайёрасида анчадан бери иш олиб бораётган фазо ускунаси яқинда олимларга жуда қимматли бир маълумотни тақдим этди. У Марс орбитасидан «Езеро» кратери суратларини юборганди. Олимлар суратларни чуқур ўрганиш асносида кратерда ердаги строматолитларга ўхшаш карбонатлар мавжудлигини аниқлашди. Ваҳоланки, карбонатлар ҳаёт бахш этувчи бактерияларни яратиб беради.

Эслатиб ўтамиз, «Езеро» кратери Марснинг шарқий ярим шарида, Гейл кратеридан тахминан уч минг километр узоқликда жойлашган. Бир нечта тиллардан таржима қилинганда, Езеро «кўл» маъносини беради. Тарихий маълумотларга кўра, тўрт миллиард йил олдин кратер ҳақиқатан катта кўл ҳисобланиб, ичимлик сувига тўла эди.

НАСА мутахассислари «Езеро» кратерига 2020 йили махсус ускунани учириш режасини тузишган.

 

loading...