ПОРОШЕНКОНИ ДАҲЛСИЗЛИК ИМТИЁЗИДАН МАҲРУМ ЭТИШМОҚЧИ…

0

 

Яқинда Украина тергов бюроси мутасаддилари мамлакат бош прокуратурасига мурожаат йўллаб, унда собиқ президент Петр Порошенко гумондор статусини олиши таъкидлашди. Бу статус иккита жиноий иш бўйича гувоҳ статуси билан алмаштирилади.

Порошенкони эгаллаб турган лавозимини суистеъмол қилганликда, суд тизими вакилларига босим ўтказганликда, ҳокимиятни куч ишлатиш йўли билан эгаллаб олганликда айблашмоқда.

Агар Порошенко даҳлсизлик имтиёзидан маҳрум бўлса, уни гумондор сифатида қамоққа олиш имкони туғилади. Аммо бунинг учун бош прокуратурадан ташқари яна Олий Рада депутатларининг тасдиғи ҳам зарур бўлади.

 

loading...