Тошкентда микроавтобус ёниб кетди

0

Кеча, 17 ноябрь куни Тошкентда микроавтобус ёниб кетди. Бу ҳақдаТошкент шаҳар Ёнғин хавфсизлиги бошқармаси маълумот берди.

Кеча соат 15:22 да Сергели тумани Тошкент халқа автомобиль йўли Эркин кўприги олдида Istana русумли микроавтобус ёнган. Ёнғин ўчириш жанговар бўлинмалари чақирилган манзилга соат 15:30да етиб борган ва ёнғин бартараф этилган.

Ёнғин автотранспорт воситасининг электр симларида вужудга келган қисқа туташув оқибатида содир бўлган, деб таҳмин қилинмоқда. Ёнғиндан келтирилган моддий зарар миқдори аниқланмоқда. Ёнғин жойига 2 та ёнғин ўчириш техникаси жалб қилинган.

 

loading...