Ўзбекистонда қор ёғиши кутилмоқда

0

Ўзбекистон ҳудудига 21—24 ноябрда Волгабўйи орқали Россиянинг Европа ҳудуди марказий туманлари (Москва вилояти) устида шаклланган совуқ ва нам ҳаво оқими кириб келади.

Фото: «Дарё»
Ўзгидромет хабарига кўра, 21—24 ноябрда Ўзбекистон бўйича вақти-вақти билан ёғингарчилик бўлади (ёмғир айрим жойларда қорга айланади).

21 ноябрда шамолнинг тезлиги кучайиб, секундига 15—20 метрга етади.

22—24 ноябрда республика ҳудуди бўйича ҳаво ҳарорати кечаси 0—5 даража совуқ, айрим жойларда 8 даража совуққача тушади, кундузи ҳарорат 2 даража совуқдан 3 даража илиққача бўлади.

Ўзбекистон шимолида 21—24 ноябрда ҳаво ҳарорати кечаси 10—15 даража совуқ, кундузи 2—7 даража совуқ бўлиши кутилмоқда.

loading...