Бугунги баҳс қаҳрамони Шомуродов ўйиндан кейин ўз фикрлари билан бўлишди

0
ЖЧ-2022 ва ОК-2023 саралаши доирасидаги Ўзбекистон – Фаластин (2:0) баҳсидан сўнг терма жамоамиз ҳужумчиси Элдор Шомуродов ўйин ҳақида фикрларини билдириб ўтди.

– Биринчи ўйинда бизга нималар етишмади деб ўйлайсиз?

– Биринчи учрашув учун баҳона қилиб бўлмайди. Тўғри, у ердаги қулайликлар яхшимас эди, аммо яккакурашларда имкониятни бой берган эдик.

– Бугунги ажойиб ғалабадан сўнг нималар дея оласиз?

– Фаластинга қарши ўйинда кўпроқ гол уришимиз керак эди ва Саудия Арабистонидан учралган мағлубиятдан сўнг юзимиз ёруғ бўлиши керак эди. Бугун ўйинда кўплаб вазиятлар бўлди. Муҳими ғалаба деб ўйлайман.

– 80-дақиқадан сўнг ўйинимиз қовушмади. Бунга нима сабаб бўлди деб ўйлайсиз?

– Бугун барибир яхшироқ ўйнадик. Тўпни кўпроқ ўзимизда сақлаб ўйнадик. Саудия Арабистони билан ўйинда айнан шу нарса бизда ўхшамаган эди.

loading...