ДУНЁ БЎЙИЧА ТАРИХДА 19 НОЯБР КУНИ ҚАНДАЙ ҲОДИСАЛАР СОДИР БЎЛГАН?..

0

 

1190 йил. — «Тевтон» ордени таъсис этилди.

1493 йил. — Колумб ўзининг иккинчи саёҳатида Пуэрто-Рикога асос солди.

1700 йил. — Карл XII Нарва шаҳри яқинида рус қўшинларини тор-мор этди.

1765 йил. — Польшада биринчи драматик театр очилди.

1819 йил. — Мадридда Прадо музейи очилди.

1824 йил. — Санкт-Петербургда сув тошқинлари содир бўлди. Оқибатда 462 та турар жой вайрон бўлди. 3600 та қорамол ўлим топди. 208 киши чўкиб кетди.

1853 йил. — Усмоний туркларнинг Бошқадиқлар аҳоли яшаш пункти яқинида рус қўшинлари Аҳмад Пошша армиясини тор-мор қилди. Шундай қилиб Кавказни қўлга киритиш бўйича тузилган инглиз-француз-турк режаси барбод бўлди.

1858 йил. — Канада ташкил топди. Аввалига бу мамлакат «Британия Колумбияси» деб аталган.

1867 йил. — Францияда рус миллатига мансуб артиллерия капитани Н. Телешов илк реактив самолёт учун давлат патентини қўлга киритди.

1879 йил. — Император Александр II ўтирган поездни бир гуруҳ қўзғолончилар Москва яқинида портлатишга уринди.

1891 йил. — Илк маротаба болажонлар учун темир йўл ўйинчоғи сотувга чиқди.

1893 йил. — «Нью-Йорк Велд» газетаси дунёда биринчи бўлиб рангли нусхада чоп этилди.

1933 йил. — Ленинградда «Янги театр» ташкил топди.

1942 йил. — Совет қўшинлари Сталинград яқинида немис фашист босқинчиларига қақшатқич зарбалар йўллади.

1946 йил. — БМТ миллатчиликка қарши резолюция қабул қилди.

1979 йил. — «Р-200» тезюрар поезди Ленинграддан Москвага ўзининг илк рейсини амалга оширди.

Олимжон ҲАЙИТ тайёрлади

loading...