O‘zLiDeP етакчилари талаба ёшлар билан очиқ мулоқот қилди

0

Жаҳон иқтисодиёти ва дипломатия университетида O‘zLiDeP Сиёсий Кенгаши Ижроия қўмитаси “Ёшлар қаноти” ташаббуси билан очиқ мулоқот ташкил этилди. Партия раҳбари Актам Хаитов, партиянинг ёшлар масалалари бўйича ўринбосари Элбек Шукуров ва Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати Расул Кушербаевлар иштирокида ўтказилган очиқ мулоқотда партия фаолияти ва сайловолди дастурларида белгилаб олинган устувор вазифалар хусусида тўхталиб ўтишди.

Очиқ мулоқот мамлакатимизда амалга оширилаётган ислоҳотлар, сайлов тизими ва бунда O‘zLiDeP томонидан илгари сурилаётган устувор вазифалар, партия дастуридаги ёшларга оид белгиланган мақсадларга оид савол-жавоблар, қизғин мунозараларга бой бўлди.

Мулоқот давомида O‘zLiDeP раҳбари Актам Хаитов партиянинг Олий Мажлис Қонунчилик палатаси ва маҳаллий Кенгашларга ёш номзодларни илгари суриш масаласидаги саволларга аниқ жавоб бериб ўтди.

“Бугунги кунда мамлакат ижтимоий-сиёсий ҳаётига юқори фуқаролик масъулиятига ва замонавий дунёқарашга эга бўлган ёшлар кириб келаётганини алоҳида эътироф этиб ўтмоқчиман. Бўлажак сайловларда халқнинг фаровонлиги учун масъулиятни ўз зиммасига олишга тайёр, янги, рақобатбардош ва халқаро ҳамжамият учун очиқ мамлакатни барпо этиш, унинг барқарор ривожланишини таъминлаш вазифаларини ҳал қилишга қодир бўлган келажаги порлоқ ёшлар номзодларини илгари суряпмиз. Биз партиянинг аниқ ғоя ва эзгу мақсадларини рўёбга чиқаришга, мамлакатимизнинг эртанги фаровон ҳаёти учун бор салоҳиятини кўрсата оладиган ёшларга суянамиз ва уларни доимо қўллаб-қувватлаймиз”, деди партия етакчиси А. Хаитов.

Партия вакиллари талаба ёшларни қизиқтирган барча саволларга аниқ жавоблар бериб ўтишди.

O‘zLiDeP Сиёсий Кенгаши Ижроия қўмитаси

Ёшлар билан ишлаш бўлими мудири

loading...