«Қизим» сериали қаҳрамони билан танишинг: Лейла Лидия Тугутлу

0

Таниқли актриса Лейла Лидия Тугутлу «Қизим» сериали билан экранларга қайтди. Собиқ «Туркия гўзали» эксклюзив интервьюда ўз орзулари, ҳаётий қизиқишлари ва фаолияти ҳақида сўзлаб берди.

 

— Германиядан Туркияга бўлган чиройли қиссани эшитсак бўладими?

— Мен Германияда туғилдим, болалигим жуда ажойиб ўтди: болалар боғчасига бордим. Германияда узоқ вақт яшаганимизда ҳам отам мен билан турк тилида гаплашарди, шунинг учун маданият ва мамлакатга мослашишим қийин бўлмади. Шу боис ҳаётимнинг катта қисми айнан шу ерда ўтди. Мактаб ва консерваторияни тамомлаганимдан сўнг мусиқага қизиқа бошладим. 2005 йилда моделлар танловида қатнашдим. 2005 йилда гўзаллик танловидан сўнг ўзим учун бошловчи ва актриса касбини кашф қилдим.

— Сизда кўп соҳа бўйича истеъдод бор, масалан, актёрлик, моделлик, мусиқа… Бу соҳаларнинг қайси бирида ўзингизни эркин ҳис қиласиз? Бундан     ташқари яна нима билан шуғулланасиз?

— Мен ўзимни актёрлик ва мусиқада эркин ҳис қиламан. Бундан ташқари мутолаа, ёзиш, спорт ва йогага қизиқаман.

— Сизнингча, ҳаёт манбаи нима?

— Мен ҳаёт манбаи муҳаббат эканлигига ишонаман.

— Қайси жиҳатингиз ўзингизга ёқади?

— Мен ўзимни ҳайвонларни севадиган инсонпарвар деб ҳисоблайман. Мен реалистман.

— Ўзингизга ёқмайдиган жиҳатлар ҳам борми? Уларни тузатиш учун нима қиласиз?

— Мен перфекционистман. Бу жиҳатим ҳеч қачон ўзимга ёқмаган, аммо ҳозир бунинг яхши томонлари ҳам борлигини тушунаман, масалан, иш борасида. Мен одамлар ўзгариши мумкин деб ўйламайман. Шунчаки бунга бошқа томондан қараб, маълум хулосалар чиқаришингиз мумкин.

— Телевидение билан танишувингиз қандай ўтди? Сизни ким қўллаб-қувватлади?

— Кичкиналигимда оиламиз дўстлари доим менга телевидение соҳасида ишлашим мумкинлигини айтишарди. Тўғри, болалигимда буни тушунмасдим, аммо ўсмирлигимда модель бўлишни истадим. Кейин ҳаммаси ўз-ўзидан юз берди.

— Биринчи марта телевидениега келган кунингизни эслайсизми? Нимани ҳис қилгансиз?

— Биринчи тажрибам мода соҳасидан ташқари бошловчилик тажрибаси эди. Мен ғурур ва ҳаяжон ҳис қилганман. Биринчи марта менга маош ва офисдаги иш ёққан. Ва албатта, мақташлари ҳам.

— Янги лойиҳада қатнашяпсиз. Бу ҳақда бироз гапириб бера оласизми?

— Менинг сўнгги лойиҳам «Чўнтагимдаги нотаниш» фильми эди, шундан сўнг экранга яхши лойиҳа билан қайтишни истадим. Кўп сценарийларни ўқидим, лекин яхшисини танлолмадим. «Қизим» сериали сценарийсини ўқидим ва бу оламда ҳамда бу қаҳрамонда ўзимни кўра олдим.

— Бу лойиҳанинг нимаси сизни жалб қилди?

— Бу ушбу мавсумдаги энг табиий ва яхши иш. Ҳаётдагидек, муболағаларсиз, биз доим сингдиришга уринадиган тамойилларсиз. Бу драмада кулгили лаҳзалар жуда кўп. Яъни сизга қувонч келтирадиган қисса.

— «Чўнтагимдаги нотаниш» фильмидан сўнг иккинчи марта Бугра Гулсўй билан ишлаш қандай бўляпти? Муносабатларингиз қандай?

— Биламан, Бугра жуда яхши актёр, «Чўнтагимдаги нотаниш» фильми ҳам жуда муваффақиятли эди. Биз учун бу ажойиб иш бўлади. У билан муносабатларимиз жуда яхши. Мен учун ҳамкасблар ўртасидаги қувват ва тушуниш муҳим, шу боис сериал учун ҳам бу муҳим деб ўйлайман.

— Ҳаётингиздаги қайси роль фаолиятингизда энг муҳими бўлган?

— Аслида, ҳар бир қаҳрамон мен учун муҳим, аммо энг ажойиби «Ёввойи асал» фильмидаги роль эди.

— Сиз ҳеч қачон ўйнамаган, аммо ўйнашни истаган қаҳрамон борми?

— Мен ҳаракатни жуда яхши кўраман. Кучли аёл қаҳрамони, масалан, бу полиция агенти бўлиши мумкин.

СЕВИНЧ тайёрлади.

loading...