Қозоғистондаги мактаблардан бирида 7-синф ўқувчисининг номусига тегишди…

0

 

Бу воқеа Қозоғистоннинг Тараз шаҳрида жойлашган мактабларнинг бирида содир бўлди. Айтишларича, мактаб ичкарисидаги ҳожатхона аксар ҳолларда ёпиқ туради. Шунинг учун ўқувчилар кўчадаги ҳожатхонага қатнашга мажбур бўлишади. Шу йил 18 ноябр куни дарс пайтида 12 яшар ўқувчи қиз ҳам худди ўша кўчадаги ҳожатхонага чиққан. Шу маҳал қаердандир 38 ёшли педофил пайдо бўлган-у, қизчанинг номусига теккан. Ваҳоланки, мактабда етарлича видеокузатув камералари ўрнатилган. Лекин ўша маҳал негадир кузатувчилар иш жойида бўлмаган. Шунга қарамай, полициячилар педофилни бир неча соат ичида тутишди. У илгари ўғирлик туфайли қамалиб чиққан 38 ёшли эркак бўлиб чиқди. Ҳозирги пайтда педофил гумондорларни вақтинчалик сақлаш изоляторига жойлаштирилган. Шу воқеа сабаб бўлиб мактаб завучи, қоровули, қизчани ёлғиз кўчага чиқарган ва кейинчалик хавотирланишга ҳам ярамаган муаллима ишдан ҳайдалди. Мактаб директори ҳам терговчиларнинг кўплаб саволларига жавоб бериши лозим бўлади.

Жабрланувчи қизалоқнинг аҳволи қониқарли. Тез орада дарсларга қайтиши мумкинлиги маълум қилинган. Педофил эса айби исботланса, бир умрга озодликдан маҳрум этилади. Албатта, олдин мамлакат қонунларига кўра «кастрация» қилинади.

 

loading...