Санкт-Петербургда ўсмирлар ўзбекистонлик муҳожирни кўплашиб калтаклади…

0

 

Яқинда Санкт-Петербургда уч ўсмир полициячилар томонидан қўлга олинди. Улар ўзбекистонлик муҳожирни шафқатсизларча калтаклаган. Мақсади борини тунаш ва кейин ўлдириб юборишдан иборат бўлган. Хайриятки, худога айтгани бор экан. Жони омон қолди.

Фожиа шу йил 11 ноябр куни Санкт-Петербургдаги «Пост Ковалево» темир йўл станцияси ёнида содир бўлган. Уч ўсмир 38 ёшли ўзбекистонлик муҳожир Д. Ю. га яқин келиб олдин юзига баллончадан қандайдир суюқлик сепган. Кейин кўплашиб калтаклай кетган. Шу аснода муҳожирга беш мартадан кўп жиддий тиғ жароҳати етказган. Яъни, пичоқлаган. Жуда кўп маротаба тепкилаган. Ана ундан сўнг жабрланувчининг ёнидан мобил телефонини, 8000 рубл пулини олиб кетган.

Улар 2000, 2001, 2003 йилларда туғилган маҳаллий ўсмирлар экан. Ушбу факт юзасидан жиноий иш қўзғатилди. Тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Ҳамюртимизнинг аҳволидан айни пайтда Санкт-Петербургдаги Ўзбекистон бош консуллиги вакиллари хабар олиб туришибди.

loading...