Украина президентининг ўзбек қиёфадоши кинода рол ўйнайдиган бўлди…

0

 

Эсингизда бўлса, биз илгари ҳам ўзбекистонлик Умиджон Усабоев ҳақида ёзгандик. Ўшанда унинг Москва метросида мудраётган сурати намойиш этилганди. Ҳақиқатан Умиджон Украина президенти Владимир Зеленскийга қуйиб қўйгандек ўхшайди. Ўзининг тан олиб айтишича, ўша метродаги сурати интернетга тарқалгач, ҳаёти тубдан ўзгариб кетибди. Октябр ойида Россия журналистлари уни қидириб топишибди. Маълум бўлдики, Умиджон Москвада оиласи билан яшаб, автомобилларни бўяш билан шуғулланаркан.

— Биринчи интервьюмдан кейин ҳаётим тубдан ўзгарди. Кўчада кетаётсам ҳам селфи қилишни сўрашади. Яқинда машҳур продюсер мени кинода рол ўйнашга таклиф этди. Зеленскийнинг образини яратарканман. Мени Москвада Дима Зеленский деб чақирадиган бўлишган. Рости, мен ростдан ҳам Зеленскийга ўхшайман. Нафақат ташқи қиёфам, балки ички дунём ҳам ўхшаш. Мен ҳам украин тилида зўрға гапираман. Сиёсатда нолман. Кинода Зеленскийни ўйнашга тайёрман. Ахир, унинг вақти йўқ. Ишлари кўп. Лекин чўчқа гўштини ейдиган лавҳалар бўлса, қаршиман — дейди кулиб Умиджон.

 

loading...