Украина собиқ президенти жиноий жавобгарликка тортиладими?

0

Украина тергов бюроси мамлакат бош прокуратурасига собиқ президент Пётр Порошенкони жиноий жавобгарликка тортиш бўйича сўров юборди.

Бу ҳақда маҳкама расмий сайти маълум қилган.

Таъкидланишича, Порошенко 2019 йилнинг март-май ойларида Олий судга тайинловлар учун номзодлар сараланишида ноқонуний ишларни амалга оширган.

Бундан ташқари, собиқ президент конституциявий тузумни зўрлик билан ўзгартириш ёки йўқ қилишда, хизмат ваколатларини суиистеъмол қилишда ҳам гумон қилинмоқда.

loading...