Ўйлаб кўрдингизми? 2019 йил 20 ноябр куни юлдузлар сизга нималарни ваъда қиларкин?

0

 

 

 

ҚЎЙ (21. 03 — 20. 04)

 

Бугун энг оғир вазиятлардан ҳам силлиқчасига чиқиб кетиш учун етарлича имкониятларингиз бор. Бунақаси анчадан бери бўлмаганди. Хурсанд бўлаверинг. Шахсий ҳаётда ҳам фаоллик ва ташаббус кўрсатишингизга тўғри келади. Бусиз жуфтингиз ёки бўлғуси жуфтингиз қаршисида етарлича ҳурмат-эътиборга эга бўла олмаслигингиз мумкин. Ижод кишилари кечки пайт хизмат сафарига жўнаб кетиши мумкин. Шахсий автомобилингизда йўлга чиқмаганингиз маъқул.

 

БУЗОҚ (21. 04 — 20. 05)

 

20 ноябр куни кечга қадар бир жойда ўтириб қолсангиз, билингки, ҳеч бир жабҳада ижобий натижаларга эриша олмайсиз. Сиздан кўп ҳаракат ва соғлом энтузиазм талаб қилинади. Жуфтингиз билан муносабатларда эмоцияни назоратда ушланг. Эмоция назоратдан четга чиқса, кейин уни ўзгартириб бўлмайди. Кечқурун спорт машғулотлари билан банд бўлиш фойдали кечади. Уйқуга ётишдан олдин қисқа масофага югуриб келсангиз ҳам ортиқчалик қилмайди.

 

ЭГИЗАКЛАР (21. 05 — 21. 06)

 

Бугун қизғончиқлик сизга фақат зиён етказиши мумкин. Нафақат пул, балки туйғулар масаласида ҳам қизғончилик қилишингиз тавсия қилинмайди. Иш жараёнида кўплаб плюслар кутилади. Мартабангизни янада ошириш, қизиқарли лойиҳалар ўйлаб топиб раҳбарлар эътиборига ҳавола этиш кабилар сизга фойда келтиради. Оиласиз бўлсангиз ва бўлғуси жуфт излаётган бўлсангиз, аввало ўзингиз романтикка айланишингиз керак. Бусиз мақсадга етишингиз амри маҳол.

 

ҚИСҚИЧБАҚА (22. 06 — 22. 07)

 

20 ноябрда аввало шахсий ҳаётингиз билан боғлиқ муаммоларни бартараф этишингиз талаб этилади. Жуфтингиздан нуқсон қидиришни бас қилинг. Кун давомида фаоллик жисмоний ҳолатингиз яхши сақланишига сезиларли таъсир кўрсатади. Куннинг иккинчи ярмида сузиш машқларини бажариш ҳам сизга фақат наф беради. Моддий аҳволингизда эса жиддий муаммолар бор. Қўшимча даромад келтирадиган иш топишингизга тўғри келади.

 

АРСЛОН (23. 07 — 23. 08)

 

Не ишга қўл урсангиз ҳам фақат қалбингиз амрига бўйсунган ҳолда йўл тутинг. У сизга панд бермайди. Аксинча муваффақият қозониш сирларидан огоҳ этиб туради. Оиласизлар учун куннинг иккинчи ярмида романтик учрашувларни бошдан ўтказиш бахти насиб этади. Учрашув росмана романтик кўринишда кечади. Айримлар кечки пайт саломатлигидан шикоят қила бошлаши мумкин. Бу муаммони фақат врач ёрдамидагина ҳал қила оласиз. Кечқурун тоза ҳавода сайр қилинг.

 

ПАРИЗОД (24. 08 — 22. 09)

 

20 ноябр паризод буржи остида туғилганлар учун қандайдир ғалати, тушунарсиз кечиши мумкин. Асосийси, ҳамкасблардан ортда қолмаслик, аксинча олдинга ўтиб кетиш учун ишда тажрибангиз ва билимларингиздан унумли фойдаланинг. Молиявий соҳада даромадингиз кўнгилдагидек бўлади. Пулларнинг асосий қисмини шахсий мақсадлар учун сарфлайсиз. Кечки пайт дўстларингиздан бири у қадар ёқимли бўлмаган хабар етказиши кутилади. Ўзининг муаммолари ҳақида бўлса керак. Албатта ёрдам беринг. Оллоҳ сизга ёр бўлсин!

 

ТАРОЗИ (23. 09 — 23. 10)

 

Анчадан бери сизга тинчлик бермай келган муаммолар ниҳоят бугун муваффақиятли бартараф этилади. Ниҳоят уйқусиз тунлар, асабий лаҳзалар ортга чекинади. Ишда ақлингиз етмайдиган, қўлингиздан келмайдиган юмушларга қўл уришингиз тавсия этилмайди. Пул деб билиб-билмаган ишларга қўл ураверсангиз, омадсизликка юз тутишингиз ҳеч гап эмас. Оиласиз бўлсангиз, кечқурун романтик учрашувга ҳозирлик кўраверинг.

 

ЧАЁН (24. 10 — 22. 11)

 

20 ноябрда саломатлигингизни мустаҳкамлаш учун ҳаракатлар содир этишингиз сўралади. Гарчи ўзингизни аъло даражада ҳис этаётган бўлсангиз ҳам барибир организмингизга қулоқ тутишингиз керак бўлади. Жисмоний зўриқишлардан сақланинг. Муолажалар белгиланган бўлса, уларни ортга сурманг. Иш жойингизда янги топшириқлар олсангиз, уларни кўнгилдагидек адо этиш учун сизда барча имкониятлар етарли. Овқатланиш режимига амал қилинг.

 

ЎҚОТАР (23. 11 — 21. 12)

 

Бугунги кунни позитив кайфиятда ўтказиш учун ҳар бир ўтаётган лаҳзадан унумли фойдаланинг. Ҳатто, яхши таниш бўлмаган одамлар билан мулоқотда ҳам позитивликни сақлаб қолишга ҳаракат қилинг. Қариндошлардан бири сизга ўз эътирозларини билдириши кутилади. Иш жанжалга айланиб кетмаслиги учун ҳаракат қилинг. Акс ҳолда ўзингизнинг кайфиятингиз бир пул бўлади. Бунинг ўрнига унга мақтовлар ёғдиринг. Кечқурун ким хизмат сафарига жўнаб кетса, сафар омадли кечади.

 

ТОҒ ЭЧКИСИ (22. 12 — 19. 01)

 

20 ноябр куни қанча кўп эринчоқликка йўл қўйсангиз, имкониятлар, омад шунча сиздан узоқлаша боради. Шунинг учун сочингиздан маҳкам сиқимланг-у, ўзингизни кўчага судраклаб чиқинг. Кун давомида оёқ ва бўғимларда сезиларли оғриқлар кузатилиши мумкин. Лекин пиёда тоза ҳавода сайр қилишдан бош тортманг. Бу амал кўплаб муаммоларни бартараф этишда ёрдам беради. Кечқурун узоқда яшайдиган дўстингиз қўнғироқ қилиши мумкин. Омад сизга ёр бўлсин!

 

ҚОВҒА (20. 01 — 18. 02)

 

Ҳамкасбларни жанжал ва баҳсли лаҳзаларга етаклаш фикридан йироқ бўлинг. Аксинча янада меҳр-оқибатлироқ бўлинг. Шунинг ёрдамида кўнгилсиз вазиятларни четлаб ўтасиз. Қариндошларингиздан бири қайсидир масалада ўз фикрини ўтказишга астойдил ҳаракат қилиши мумкин. Унга чалғиш учун ёрдам беринг. Оиласиз бўлсангиз, романтик учрашувга чиқасиз. Учрашувда фантазиянгизни ишга солинг. Оллоҳ сизга ёр бўлсин!

 

БАЛИҚ (19. 02 — 20. 03)

 

20 ноябр куни ишхонангизда ҳамкасблар билан орангизда келишмовчиликлар юзага келиш хавфи бор. У одамни тўхтатишга ҳаракат қилинг. Молиявий муаммоларни бартараф этишда кескин ҳаракатларга йўл берманг. Катта ишларга пул тикиш тадбиркорлар учун ҳам бугун муваффақиятсизлик келтиради. Баъзилар кечки пайт хизмат сафарига жўнаб кетиши кутилмоқда. Сафар давомида моддий наф кўришингиз эҳтимоли ҳам йўқ эмас.

Хушвақт бўлинг! Ҳаммавақт бўлинг!

Олимжон ҲАЙИТ тайёрлади

loading...