Ўзбекистон МТЖ ўтган баҳсдаги мағлубият учун Фаластиндан “реванш” олди! ВИДEО

0
ЖЧ-2022 саралаши доирасида Осиё қитъасида иккинчи давра баҳсларига старт берилди. Вадим Абрамов бошчилигидаги Ўзбекистон МТЖ “Пахтакор” стадионида Фаластин вакилларини қабул қилиб, ишончли тарзда зафар қозонишди.
Баҳсда ҳисобни 19 дақиқада Элдор Шомуродов очди. У Хожиакбар Алижоновнинг қанотдан узатган тўпига бош билан зарба бериб дарвозани ишғол қилди.
Иккинчи таймнинг 59 дақиқасида эса яна катта саҳнага Шомуродов чиқди. Бу сафар у Одил Аҳмедовнинг узатмасини гол айлантириб, дублга эришди.

ЖЧ-2022 саралаши. «D» гуруҳи. 6-тур.

Ўзбекистон – Фаластин 2:0 (1:0, 1:0)

«Пахтакор» стадиони.

Голлар: Элдор Шомуродов 17, – 1:0 (Ҳожиакбар Алижонов). Элдор Шомуродов 58, – 2:0 (Одил Аҳмедов). 

Ўзбекистон: 1.Элдор Суюнов, 20.Ислом Тўхтахўжаев, 5.Рустам Ашурматов, 3.Хожиакбар Алижонов, 23.Олег Зотеев, 13.Санжар Қодирқулов, 8.Икром Алибоев, 9.Одил Аҳмедов, 10.Жалолиддин Машарипов (22.Жамшид Искандеров, 74), 17.Достонбек Ҳамдамов (18.Сардор Собирхўжаев, 86), 14.Элдор Шомуродов (11.Темурхўжа Абдухолиқов, 78).

Захира: 12.Санжар Қувватов, 16.Абдумавлон Абдужалилов, 2.Хуршид Ғиёсов, 4.Фарруҳ Сайфиев, 6.Лутфулла Тўраев, 7.Отабек Шукуров, 15.Мурод Холмуҳаммедов, 19.Азизбек Турғунбоев, 21.Игорь Сергеев.

Фаластин: 22.Рами Ҳамада, 3.Муҳаммад Рашид (8.Муҳаммад Ямин, 56), 5.Ёсир Ҳамид, 7.Мусаб Баттат, 11.Ёсир Ислом (19.Маҳмуд Вади, 75), 14.Абдуллоҳ Жобир, 15.Абдуллатиф Баҳдари, 18.Солиҳ Чиҳадеҳ, 20.Назми Ал Бадави, 21.Ислом Батран, 23.Муҳаммад Дарвиш.

Захира: 1.Тавфиқ Абумуҳаммад, 16.Наим Абуакер, 2.Аҳмад Қатмиш, 4.Муҳаммад Абумайала, 6.Шоди Шабан, 9.Одай Даббағ, 10.Самиҳ Марааба, 12.Холид Салим, 13.Одай Харуб, 17.Муса Фарави.

Огоҳлантиришлар: Ёсир Ислом 33.

loading...