Ўзбекистонда илк марта ташкил этилаётган ММА жанглари қайси каналда трансляция қилинади? ФОТО

0

23 ноябрь куни Тошкентдаги “Humo Arena”да Ўзбекистон тарихида илк марта аралаш жанг санъати (ММА) бўйича жанглар ўтказилади. Унда GFC промоутерлик компаниясининг GFC 20 турнири ташкил қилинади.

Мазкур жанг оқшоми Ўзбекистоннинг бир йўла иккита телеканали орқали трансляция қилиниши кутилмоқда. Унга кўра, турнир “Зўр ТВ” ва “Спорт” телеканллари орқали тўғридан-тўғри эфирга узатилади, деб маълум қилади GoSport. Жанглар 18:00да бошланади.

Мазкур турнир давомида жуда кўплаб ўзбекистонлик ММА усталари, жумладан Нурсултон Рўзибоев, Авлиёхон Ҳамидов, Жаҳонгир Жумаев, Аҳлиддин Мирзадавлатов, Акмал Амиров, Жамшид Раҳмоналиев, Музаффар Ражабов ва Амин Эргашев каби жангчилар октагонга чиқишади.

Жанг оқшомида UFC йўналиши бўйича чемпион Ҳабиб Нурмагомедов фахрий меҳмон сифатида иштирок этади.

loading...