WhatsApp орқали MP4 файлларни кўчириб олманг – уларни хакерлар тарқатяпти!

0

Охирги вақтларда WhatsAppнинг боши ғалвадан чиқмай қолди – бир ҳафта аввал унинг турли смартфонлар аккумуляторини тез тугатиб қўйиши аниқланган эди. Энди эса бу мессенжернинг ҳимоясида яна бир нуқсон аниқланди.

Хулласи калом, хакерлар махсус тайёрланган MP4 форматли файлларни WhatsApp орқали тарқатишмоқда. Ушбу мессенжернинг Android иловасида ҳам, iOS клиентида ҳам мазкур муаммо мавжуд.

Ушбу MP4 файлни кўчириб олсангиз, смартфонингизга жосуслик дастурлари ўрнашиб олади. Хакерлар эса улар орқали сизни кузатиш, шахсий маълумотларингизни олиш имконига эга бўлишади.

WhatsApp созламаларига кўра медиафайллар ўз-ўзидан юкланадиган ҳолда турган бўлса, ушбу хавф барча фойдаланувчиларга таҳдид соляпти, дейиш мумкин. Шу боисдан мессенжерингиз созламаларига кириб, видео, GIF ва расмли файлларни автоматик юкланмайдиган қилиб қўйганингиз маъқул.

loading...