Хитой ҳукумати уйғурлар ҳақида: “Шафқат қилинмасин”

0

Хитой раҳбариятининг ички фойдаланиш учун мўлжалланган ва уйғурларни таъқиб қилишга бағишланган ҳужжатлари журналистларнинг қўлига тушди. Бу ҳақда New York Times хабар бермоқда.

Расмий Пекин Шарқий Туркистонда экстремизмга қарши курашда мўътадил ва инсонпарвар усуллар қўлланаётганини айтиб келади, бироқ матбуотга сизган ҳужжатлар бунинг аксини кўрсатмоқда. Ички ёзишмаларда амалдорларга радикализмда гумон қилинганларга нисбатан қатъий чора кўриш ва хориждан бўлаётган танқидларга парво қилмаслик буюрилган.

Журналистларнинг қўлига тушган 24 ҳужжатнинг ҳажми 400 саҳифадан ошади. Уларнинг ичида Шарқий Туркистондаги вазият бўйича Хитой раҳбари Си Цзиньпин ва бошқа амалдорларнинг ёпиқ тадбирлардаги нутқлари, кўрсатмалар ва ҳисоботлар бор. Ҳужжатларни журналистларга Хитой сиёсий доирасининг бир вакили етказган ва исми ошкор этилмаслигини сўраган.

Ҳужжатларга кўра, Хитой раҳбари экстремизмга қарши кураш «оғриқли муолажа»ни тақозо этишини айтган. “Ҳеч иккиланмай демократик диктатура воситаларидан фойдаланиш зарур”, – деган у Шарқий Туркистон бўйича сиёсатга бағишланган йиғилишлардан бирида. Бундан ташқари, Си Цзиньпин сепаратизм ва радикализмга мойил кишиларга зарра қадар шафқат кўрсатмасликни буюрган.

 

azon.uz

loading...