ХОҲ ИШОНИНГ, ХОҲ ИШОНМАНГ…

0

 

 

ХЎРОЗ ҲАҚИДА ҲАҚИҚАТЛАР

 

1. Хўроз қандай ва нима учун қичқиради?

 

Хўроз ўзидан турли товушлар чиқара олади. Масалан, у макиёнларни дон ейишга чақирганда, товушлар узлуксиз, такрорий бўлади. Эрталаб эса қичқириқ тўхталишлар билан амалга оширилади. Агар хўроз бўйнини олдинга чўза билмаса, у қичқира олмайди. Одам хўроз қичқириғини 2 километр узоқликдан бемалол эшита олади.

 

2. Тун каби қора хўроз ва товуқлар.

 

Индонезияда хўроз ва товуқларнинг «Аям Чемани» деган зоти бор. Уларнинг ранги тундек қора бўлади. Ички аъзолари ҳам суякларигача қора рангли. Қони ҳам бошқа зотдагиларга нисбатан тўқроқ.

 

3. Хўроз бошсиз ҳам яшай олади.

 

Бунга яққол мисол бор. Маълумотларга кўра, 1945 йили «Майк» лақабли хўроз бошидан айрилган. Лекин бошсиз ҳолда 18 ой яшай олган. Фермер хўрози ўлмай қолганини пайқагандаёқ дарров парвариш қилишга киришди. Кунларнинг бирида ўлим топди. Шунда ҳам фермер негадир унга овқат беришни унутгани сабабли оламдан ўтди.

 

4. Хўроз ва макиёнлар мулоқот қила олади.

 

Сиз-у биз хўроз ва товуқларнинг «қақ-қақ» ини эшитамиз. Аслида бу уларнинг тили. Шу тилда хўроз ва товуқлар мулоқотга киришади. Олимлар тадқиқотлар давомида улар мулоқот учун таратадиган товушларнинг 30 тасини аниқлашган. Товуқ тухум туғишдан олдин ҳам қағ-қағлаш орқали бизни эмас, хўрозни огоҳлантиради. Никоҳ мавсуми олдидан, бирор хавф туғилса ҳам улар бир-бирларини инсониятга тушунарсиз товушлар орқали чақиришади.

 

5. Хўроз ва товуқда ҳам ҳис-туйғу бор.

 

Англиялик орнитолог Жо Эдгар изланишлар жараёнида макиёнлар эмпатия (бошқалар ҳақида қайғуриш) жараёнини бошидан кечиришини аниқлади. Улар оиласидан узоқда қолса ҳам зерикиш ҳиссини ўзидан ўтказади.

 

6. Хўроз макиённи ўзига қандай жалб этади?

 

Авлодни давом эттириш имконияти асосан йирик ва чайир хўрозларда бўлади. Макиёнлар уларнинг оиласини овқат билан тўлиқ таъминлаб қўя олишига ишонади. Шу сабабли макиёнларнинг аксарияти худди шундай хўрозларга тақдирини ишониб топширади.

 

7. Хўроз ва товуқларда ҳам интеллект тараққий этган.

 

Улар ўзига яхшилик ёки аксинча ёмонлик қилганларни жуда яхши эслаб қолади. Хўроз 100 тагача макиённинг ташқи қиёфасини эсда сақлаб қолиш имконига эга. Бундан ташқари, арифметик ҳисоб-китобларни ҳам қойиллатишади. Айрим геометрик фигураларни ёдда сақлаб қолишади.

8. Хўроз ва товуқлар динозаврлар авлоди экан.

9. Товуқлар сони сайёрамизда яшайдиган одамлардан икки ҳисса кўпроқ.

Олимжон ҲАЙИТ тайёрлади

loading...