Зангиотадаги колонияда 11 марта судланган аёл жазо ўтамоқда. У биринчи марта 17 ёшида қамалган, яқинда қамоқдан пенсияга чиқади

0

Жазони ижро этиш муассасаларидан қайтган аёллар эътиборсиз қолдирилгани, ўз вақтида қонуний иш билан таъминланмагани оқибатида яна жиноят кўчасига қайта кириб қолмоқда. Бу ҳақда Ўзбекистон Хотин-қизлар қўмитаси раиси биринчи ўринбосари Зулайҳо Маҳкамова айтиб ўтди, дея хабар бермоқда «Дарё» мухбири Мусулмонбек Иброҳимов.

Ўтган йиллар мобайнида жазони ўтаб қайтганларга етарлича эътибор берилмаганлиги сабабли, яна жиноятга қўл урган аёллар бор. Зангиотадаги аёллар жазони ижро этиш муассасасидаги хотин-қизлар билан мулоқотда бўлганимизда, улар орасида 3—4 маротабалаб ҳуқуқбузарлик содир этганлар ҳам борлигига гувоҳ бўлдик.

Масалан, жазони ижро этиш муассасасига биринчи марта 17 ёшида тушиб, такроран яна 11 марта жиноятга қўл урган аёл бор. Шу аёл яқинда пенсияга чиқади. Айтишича, ҳар сафар озодликка чиққанида, уни ҳеч ким ишга жойлаштирмаган ва у яна ноқонуний ишга қўл урган.

Ўша маҳкума аёл билан гаплашганимизда: «Энди озодликка чиқсам, менга озгина ер беринг — меҳнат қилиб, Ватаним олдидаги айбимни юваман», деди.

Зулайҳо Маҳкамова, Ўзбекистон Хотин-қизлар қўмитаси раиси биринчи ўринбосари

 

daryo.uz

loading...