Ҳабиб Нурмагомедов ҳам Тошкентга ташриф буюрди! ВИДEО

0
Хабарингиз бор, 23 ноябрь куни Тошкентда узоқ кутилган, Ўзбекистон тарихидаги илк ММА оқшоми бўлиб ўтади.
GFC 20 номи остидаги турнирда фахрий меҳмон сифатида UFC’нинг енгил вазн чемпиони россиялик Ҳабиб Нурмагомедов қатнашади. Бироз олдин, Нурмагомедовни Ислом Каримов номидаги Тошкент халқаро аэропортида кутиб олиш маросими бўлиб ўтди.
Аввалроқ, “доғистонлик бургут”нинг спорт жамоаси ҳамда отаси Абдулманоп Нурмагомедов ҳам пойтахтга келгани ҳақида маълум қилгандик.
loading...