Жиззахда 15 ёшли мактаб ўқувчиси фарзандли бўлди

0

Жиззахда 2004 йилда туғилган 9-синф ўқувчиси ўғил фарзандни дунёга келтирди.

Маълум бўлишича, жорий йилнинг 14 ноябрь куни Жиззах шаҳар Маданият маҳалла фуқаролар йиғинида яшовчи, 5-умумий ўрта таълим мактабининг 15 ёшли ўқувчиси соғлиғи ёмонлашганлиги сабабли Республика шошилинч тиббий ёрдам илмий марказининг Жиззах филиалига мурожаат қилган. Шифокорлар унинг ҳомиладор эканлигини аниқлаб, Жиззах вилояти перинатал марказига йўлланма берган.

У шу куннинг ўзида, 1-туғруқ бўлимида 34 ҳафталик ўғил фарзандни дунёга келтирган.
Ҳолат юзасидан 19 ноябрь куни Жиззах шаҳар ИИБ томонидан Жиноят кодексининг 128-моддаси (ўн олти ёшга тўлмаган шахс билан жинсий алоқа қилиш) 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, ҳозирда дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Бош прокуратура матбуот хизмати

loading...