“Микрокредитбанк” ходимлари Германияда малака ошириб келишди

0

Жорий йилнинг 4-11-ноябрь кунлари “Микрокредитбанк” ходимлари Германиянинг Халқаро ҳамкорлик бўйича жамғарма кассалари фонди томонидан ташкиллаштирилган малака ошириш ўқув-семинарида иштирок этишди. Бу ҳақда Банк ахборот хизмати хабар бермоқда.

Мазкур фонд банкимиз билан имзоланган “Ҳамкорлик бўйича меморандум”га асосан, Ўзбекистонда аграр секторини ривожлантириш мақсадида “Микрокредитбанк” ходимларига халқаро тажрибаларга асосланган банк-молия соҳаси бўйича семинарлар ташкил этиб келмоқда.

Германияда бўлиб ўтган ўқув-семинар доирасида банкимиз ходимлари Sparkasse академиясига, Иқтисодиёт, транспорт, қишлоқ хўжалиги ва узумчилик вазирлигига, “Appel-Happel” мевазорига, Бинген Техника Институтига, “Bio energie erzeugung Koblenz GMBH” биогаз ишлаб чиқарувчи ташкилотига ва бошқа кўплаб корхона-ташкилотларга бориб, амалий машғулотларда иштирок этишди.

Машғулотлар давомида малакали мутахассислар томонидан коммуникация, бошқарув, қишлоқ хўжалиги ва банк тизими борасида Германия тажрибасидан келиб чиққан ҳолда маълумотлар берилди ҳамда амалий ва назарий тажрибалар параллел равишда олиб борилди.

Бир ҳафта давом этган ўқув-семинаридан ходимларимиз хориж тажрибасини ўрганиб, янги билим-кўникмаларни эгаллаб қайтишди.

 

 

 

loading...