Талабаларнинг стипендиялари 10 фоизга оширилади

0
Young male student.

Туркманистон Давлат Хабарлар (ТДХ) агентлигининг маълум қилишича, мамлакатнинг 2020 йилга мўлжалланган давлат бюджет лойиҳаси 15 ноябрь куни бўлиб ўтган ҳукумат мажлисида эълон қилинди.

Таъкидланишича, мамлакатнинг келгуси йилга мўлжалланган бош молиявий режасида 75 фоиздан кўпроқ маблағлар ижтимоий соҳага йўналтирилиши кўзда тутилган.

Шунингдек ойлик маошлар, пенсиялар, давлат нафақалари, талабаларнинг стипендиялари 10 фоизга оширилиши режалаштирилган, дея хабар беради «ТДХ» агентлиги.

Ҳисобот тақдимотида келаси йилга мўлжалланган давлат бюджетининг миқдори эълон қилинмаган.

Бундан ташқари, Туркманистон ҳукумати жорий йилнинг 10 ойи якунларига кўра, мамлакат миллий иқтисодиёти барқарор ривожланаётгани тўғрисида баёнот берди.

loading...