Ўйлаб кўрдингизми? 2019 йил 21 ноябр куни юлдузлар сизга нималарни ваъда қиларкин?

0

 

 

 

ҚЎЙ (21. 03 — 20. 04)

 

21 ноябр куни беихтиёр ўтмиш хотиралар денгизига чўкасиз. Бу эса иш жараёнида жиддий халал бериши мумкин. Ўтмиш билан боғлиқ кайфиятни дам олиш кунлари учун асраб қўйинг. Жуфтингиз ёки бўлғуси жуфтингизга кун давомида нималарнидир исботлашга уриниш билан банд бўлишингиз мумкин. Муносабатларга енгиллик беринг. Уларни мураккаблаштирманг. Молиявий муаммоларни ҳам гап-сўз ёрдамида ижобий ҳал эта олмайсиз. Ҳаракат керак, ҳаракат.

 

БУЗОҚ (21. 04 — 20. 05)

 

Эрталаб кунни майда-чуйда ишларни бажаришдан бошланг. Улар сизни ҳайратда қолдириб, тез фурсатда якун топади ва даромад беришда ҳам йирик лойиҳалардан қолишмайди. Яқин дўстингиз сизни танқид остига олса ҳам унга жаҳлингизни сочманг. Саломатликни фақат врач маслаҳати ва тавсиялари асосида мустаҳкамланг. Акс ҳолда касал орттириб олишингиз ҳеч гап эмас. Муҳим ҳужжатлар билан ишлашга тўғри келса, эҳтиёткорликка ва тартибга амал қилинг.

 

ЭГИЗАКЛАР (21. 05 — 21. 06)

 

21 ноябрда вазиятни сунъий тарзда ўзгартиришга уринманг. Бу ўзгалар билан орангизда келишмовчиликлар, жанжаллар, ҳатто катта миқдордаги жарималарга сабаб бўлиши мумкин. Ташкилотма-ташкилот юриб иш битиришингизга тўғри келса, мулойимлик ва интеллегентликдан унумли фойдаланишингиз тавсия этилади. Кечқурун анчадан бери адо этилмай ётган ишингиз бирдан якун топади-ю, мартабангиз ошишини таъминлайди.

 

ҚИСҚИЧБАҚА (22. 06 — 22. 07)

 

Бугун қуёшли кундан, дўстлар муваффақиятларидан ва кичик хурсандчиликлардан ҳам мамнун тортишингиз тавсия этилади. Билинг, позитив кайфият айнан кичик хурсандчиликлардан қад ростлайди. Саломатликни тиклашга оид сув билан боғлиқ муолажалар хайрли кечади. Агар вақтингиз бўлса, албатта сауна, бассейнда чўмилинг. Жуда бўлмаса, контрастли душ қабул қилинг. Бу организмингизни негативлардан халос этади.

 

АРСЛОН (23. 07 — 23. 08)

 

21 ноябр куни ишхонада сизни жиддий ва мушкул вазиятлар кутиб туради. Аммо ташвишга тушманг. Раҳбарлар сизга қаттиқ ишонганки, шундай мураккаб вазифаларни топширган. Дўстлардан бири билан бўлиб ўтадиган мулоқотдан кейин позитив кайфиятга эга бўласиз. У сизга кайфиятингизни кўтарадиган янгилик айтади. Рўзғорингизда яқинларингиз билан жиддий қарама-қаршиликлар юзага келиши мумкин. Афсуски, уларни айланиб ўтиб бўлмайди. Чидайсиз.

 

ПАРИЗОД (24. 08 — 22. 09)

 

Эрталабдан паризод буржи остида туғилганлар етарлидан ҳам кўпроқ куч-имкониятларга эга бўлади. Хоҳласангиз, тоғни ҳам толқон қилар даражада бўласиз. Асосийси, иш бажаришда қалбингизда шубҳа бўлмаслиги керак. Моддий аҳволингиз кун бўйи яхши кечмаслиги кутилмоқда. Лекин кечқурунга бориб қадрдонлардан бири пулдан ёрдам берворади. Олис сафарга отланишни режалаштирганлар бу амални келаси ҳафтага сурганлари маъқул.

 

ТАРОЗИ (23. 09 — 23. 10)

 

21 ноябрда ишхонангиздаги раҳбарлар сизга шу қадар мураккаб вазифани ишониб топширишадики, аввалига қўрқиб ҳам кетасиз. Хато қилишдан чўчийсиз. Лекин кўз қўрқоқ, қўл ботир. Мардоналик билан иш бажаришга киришсангиз, албатта уддасидан чиқасиз. Муҳаббатда кўз ёш тўкадиган лаҳзалар сизни ҳам четлаб ўтмаслиги мумкин. Ёлғиз қолинг. Кечқурун қўшимча даромад келтирадиган иш таклиф қилишлари мумкин.

 

ЧАЁН (24. 10 — 22. 11)

 

Куннинг биринчи ярмида катта пул билан боғлиқ бир ишга таваккал қўл уришингиз кутилади. Эҳтиёт бўлинг. Техника билан боғлиқ ишларга қўл урсангиз, албатта муваффақиятга эришасиз. Рўзғор икир-чикирларини бошқа кунга қолдиринг. Муҳаббатда оила қурмаганлар туйғуларини танлаганидан сир тутмасликлари талаб этилади. Бу муваффақиятсизликдан бўлак нарсани ҳадя этмайди. Оллоҳ сизга ёр бўлсин!

 

ЎҚОТАР (23. 11 — 21. 12)

 

21 ноябр куни лотерея чиптаси сотиб олишингиз, спорт мусобақаларида иштирок этишингиз тавсия этилади. Омад сиз томонда. Бундан кўнглингиз тўқ бўлсин. Фақат муҳаббатда омад сиздан вақтинча юз ўгириши мумкин. Оиласизлар белгиланган учрашув бекор қилиниши, суюкли инсонингиз ваъда берганидек қўнғироқ қилмаслиги кабилар кайфиятингизни бузади. Бироқ унутманг, вазиятни ўзгартириш сизнинг қўлингизда. Ҳаракатингизни қилинг. Омад сизга ёр бўлсин!

 

ТОҒ ЭЧКИСИ (22. 12 — 19. 01)

 

Бугун омадга эришишни истасангиз, тезкор бўлишингиз лозим. Гап хаёллар, режалар, ғоялар ҳақида кетади. Ҳеч бир ишни ортга сурманг. Фақат олға боринг. Куннинг иккинчи ярмида дўстлардан бири кайфиятингизни бузиши кутилади. Бу орангизда жанжал келиб чиқишига сабаб бўлиши мумкин. Оғирроқ бўлинг. Мулоқот жараёнида хотиржамликка эътибор қаратинг. Ўзингизни эҳтиёт қилинг.

 

ҚОВҒА (20. 01 — 18. 02)

 

21 ноябр силлиқ ва ёруғ кечмаслиги мумкин. Кўнгилсиз вазиятлар кўпчиликни ташкил этиши кутилади. Шахсий ҳаётингизни барчадан сир сақланг. Айниқса, ҳасадгўй ва ғийбатчиларга шахсий сирларингизни айта кўрманг. Бугун харидларнинг охири бўлмаслиги эҳтимолга яқин. Тежамкорлик ҳақида ҳам ўйлаб кўрсангиз ёмон бўлмасди. Олис сафарни бошқа кунга қолдиришингиз тавсия этилади. Хавфли вазиятларда қолишингиз эҳтимоли бор.

 

БАЛИҚ (19. 02 — 20. 03)

 

Бугун биринчи навбатда руҳий ҳолатингизни етовга олиш ҳаракатида бўлишингиз сўралади. Шунда турли фириб ва бўҳтонлардан нари бўласиз. Стресс ҳолати яқинларингиз билан орангизга нифоқ солиши ҳеч гап эмас. Ижодкорлар сира ўйланмасдан ижодий ишларини давом эттиришлари зарур. Истеъдодингиз, хоҳишларингиз, эзгуликка йўғрилган орзуларингизга кенг йўл беринг. Жуфтингиз билан муносабатларда мулойим бўлинг!

Хушвақт бўлинг! Ҳаммавақт бўлинг!

Олимжон ҲАЙИТ тайёрлади

loading...