80 минг нафар аҳоли канализация хизматлари билан таъминланади

0

Самарқанд шаҳрида Жаҳон банки томонидан ажратилган 49,3 миллион АҚШ доллари ҳисобидан 60,4 километр оқова тармоқларини қуриш (шундан 54,3 километр янги оқова тармоқлари қурилиб, 5,6 километри реконструкция қилинди) ишлари амалга оширилди.

Шунингдек, навбати билан қўшимча 3 та оқова сув насос станцияси ва 45 километр канализация тармоқларини қуриш ва реконструкция қилиш режалаштирилган.

Самарқанд шаҳрида олиб борилаётган мазкур ишлар ниҳоясига етадиган бўлса, шаҳардаги 80 минг нафардан ортиқ аҳоли марказлаштирилган канализация хизматлари билан тўлиқ таъминланади.

Абдулазиз Йўлдошев,
Халқ сўзи

loading...