Бугун Ўзбекистон бўйлаб айрим ҳудудларда электр энергияси вақтинча ўчирилади (рўйхат)

1

Бугун, 21 ноябрь куни Республиканинг айрим ҳудудларида таъмирлаш ишлари олиб борилиши сабаб вақтинча электр тармоқларида узилиш содир бўлади, деб хабар берди «Ҳудудий электр тармоқлари» АЖ матбуот хизмати.

Фото: «Ҳудудий электр тармоқлари» АЖ матбуот хизмати
Тошкент шаҳрининг Учтепа туманига қарашли 10 кВл трансформатор пунктида режали жорий таъмирлаш ишларини хавфсиз бажариш мақсадида «Хуршид» маҳалласининг 2-тор Тўқимачи ва 1, 2, 3-тор Атоий, Нашриёт кўчалари ҳамда «Зулфизар» маҳалласи 1, 2-тор Тақачи кўчаларидаги аҳоли хонадонларида электр энергияси соат 10:00 дан 17:00 қадар узилиш бўлади.

Андижон вилоятининг Андижон туманидаги «Айрилиш» МФЙ ҳудудида жойлашган «Ўзбекистон миллий электр тармоқлари» АЖнинг «Андижон магистрал электр тармоқлари» филиали тасаруффидаги 220 кВ ли «Юлдуз» подстанциясида Т2-125 МВА қувватли автотрансформаторни 200 МВА қувватли автотрансформаторга алмаштириш ишлари амалга оширилиши муносабати билан 20 ноябрдан 25 ноябргача вилоятнинг айрим ҳудудларида электр таъминотида узилишлар кузатилиши мумкин.

Фарғона вилоятининг Бешариқ туманидаги «Чимбой» подстанциясида жорий таъмир ҳамда қишга тайёргарлик ишлари олиб борилиши сабабли «Оқтовуқ», «Чимбой», «Бессари», «Шўр», «Шодликобод» маҳалла фуқаролар йиғинларида:

Марғилон шаҳридаги 3-сонли трансформаторда таъмирлаш ишлари олиб борилиши сабабли «Марғилоний» маҳалла фуқаролар йиғинларида;
Бувайда туманидаги 374-сонли трансформаторда қишга тайёргарлик ишлари олиб борилиши сабабли, Михчагар қишлоғига қарашли «Ҳасанқўрғонча» маҳалла фуқаролар йиғинларида;
Данғара подстанциясида жорий таъмирлаш ишлари олиб борилиши сабабли, Данғара туманидаги «Чодаклик», «Ғумойли», «Увайсий», «Навбаҳор», «Пишқарон», «Олтиқуш» маҳалла фуқаролар йиғинлари ва Данғара шаҳарчаси истеъмолчиларига электр энергиясини етказиб берилишида вақтинчалик узилишлар бўлади.
Шунингдек, Урганч туманидаги «Қаҳрамон», «Юқори жирмиз», «Каттабоғ», «Беруний» маҳаллаларида;
Хоразм вилояти Шовот туманининг «Қатқалъа», «Арбоб», «Қундуз», «Тупроққалъа», «Янги турмуш», «Ойдин», «Ойдинқалъа», «Идалиқалъа», «Комилжан Отаниёзов», «Ботирлар» маҳаллаларида;

Хива туманининг «Журён», «Индавак», «Ариқ», «Оқкўл», «Соёт», «Шўркўл», «Қаттибош», «Варангзор» маҳаллаларида;
Ҳазорасп туманининг «Пичоқчи», «12-нарвон», «Жувондир», «Б.Матирзаёв», «Оталиқ», «Тўртта», «Узуқкақош», «Ишчилар», «Сулаймонқалъа», «Ойбек», «Саноат», «Шароф Рашидов» маҳалларида жорий таъмирлаш ишлари ўтказилиши кутилмоқда. Шу сабабли юқорида келтирилган ҳудудларда жорий йилнинг 21 ноябрь куни соат 9:00 дан 18:00 га қадар электр энергияси таъминотида вақтинчалик узилишлар бўлиши мумкин.
Навоий вилояти «Ғазғон» подстанциясида жорий таъмирлаш ишлари бажарилиши муносабати билан Нурота туманидаги «Тумор», «Шайхон», «Гулистон», «Мармаробод» маҳалла фуқаролар йиғинларида яшовчи аҳоли хонадонларида соат 09:00 дан 17:00 га қадар электр энергияси таъминотида вақтинча узилиш бўлади.

Ҳудудий электр тармоқлари» АЖ келтирилган ноқулайликлар учун истеъмолчилардан узр сўрайди.
daryo.uz

loading...

1 ТА ФИКР

  1. Noqulaylik…. qanaqa noqulaylik bizda uzun tumanida har kuni soat 17 00 dan 23 00 gach 4. 5 soatlab svet yòqku. Ruyhatdan tushib qoldikmi.

Comments are closed.