Ҳабиб Нурмагомедов ТДИУдаги учрашувда Тони Фергюсон жанги қачон ва қаерда ўтказилишига аниқлик киритди ВИДEО

0

UFC’нинг енги вазн чемпиони россиялик Ҳабиб Нурмагомедов Тошкент давлат иқтисодиёт университетидаги талабалар билан ўтказилган учрашувда кейинги жанги қачон ва қаерда ўтказилишига аниқлик киритиб ўтган. “Доғистонлик бургут”нинг бўлажак рақиби эса катта эҳтимол билан собиқ титул соҳиби америкалик Тони Фергюсон бўлиши кутилмоқда.

“У билан Лас-Вегасда аниқ учрашмаймиз. Гарчанд, улар кечирим сўрашса ва сўрашмаса ҳам, биз жанг ўтказиш учун бошқа жойни топиб бўлдик. Катта эҳтимол билан беллашув апрель бошларида Бруклинда ўтказилади. Ҳозирча аниғини айта олмайман, тахминимча, бўлажак жангим апрелда бўлади”, – дея қайд этган 31 ёшли ММА устаси.

loading...