МИБ коррупцияга қарши қандай курашмоқда?

1

Бугун коррупция ҳолатларига кескин кураш кетаётган бир вақтда, аввало, унинг илдиз отишига сабабчи бўлаётган омиллар билан курашиш энг самарали усуллардан бири, десак адашмаган бўламиз. Айниқса, бу пул билан боғлиқ ҳолатларда янада қалтис вазиятларни юзага келтиради. Худди шундай ҳолатларга кўпроқ дуч келаётган соҳа вакилларидан бири бу Мажбурий ижро бюроси ходимларидир. Хўш, бюро ходимлари соҳадаги коррупция ҳолатларини қандай бартараф этишмоқда? Шу саволга аниқлик киритиш учун Мажбурий ижро бюроси Жамоатчилик билан алоқалар ва ҳуқуқий ахборот бўлими бошлиғи Фаррух Тошпўлатовга юзландик.

— Бюро ташкил этилган вақтдан буён коррупция иллатига қарши курашиш масаласи асосий вазифа ва талаблардан бири бўлиб қолмоқда.

Бу борада, ходимлар ўртасида ички хавфсизликни таъминлаш, масъулиятини кучайтириш, хизмат мавқеини суиистеъмол қилиш ва бошқа ножўя хатти-ҳаракатлар содир этиш ҳолатларининг олдини олиш ҳамда бунга имкон берган шарт-шароитларга барҳам бериш борасида 6200 мингдан ортиқ профилактик тадбирлар ўтказилди. Шунингдек, профилактик тадбирларнинг таъсирини ошириш мақсадида, ходимларнинг ота-оналар билан ҳам учрашувлар ўтказилмоқда.

Бу борада, ходимларнинг хатти-ҳаракатлари бўйича келиб тушган 2300 та мурожаатларнинг 1700 таси ҳал этилди. Қолган мурожаат бўйича ўрганиш ўтказилмоқда ва айримлари тегишлилиги бўйича бошқа идораларга юборилган, — дейди Мажбурий ижро бюроси Жамоатчилик билан алоқалар ва ҳуқуқий ахборот бўлими бошлиғи Фаррух Тошпўлатов.

Ўтган даврда, ножўя хатти-ҳаракат содир этган ходимларнинг 260 дан ортиғи Бюро органларидан бўшатилган.

Биргина, жорий йилнинг 9 ойида Бюронинг 23 нафар ходими томонидан содир этилган жиноят ҳолатларининг 17 таси ички хавфсизликни таъминлаш махсус тармоқ ходимларининг ташаббуслари асосида фош этилган.

Бюро ходими деган номга доғ туширган ходимларга нисбатан муросасиз муносабат билдирилмоқда.

Яна бир янгилигимиз, жорий йилнинг 1 октябридан ижро ҳаракатларини автоматик мониторинг қилиш, интерактив давлат хизматлари кўрсатиш тизимини татбиқ қилинади ва бу бўйича 30 дан ортиқ вазирлик, идора ва ташкилотлар билан ахборот алмашинуви интеграция қилинмоқда.

Бу жараён маъмурий жарималар ҳақидаги ишларнинг электрон ҳужжат кўринишида автоматик равишда Мажбурий ижро бюросининг ахборот тизимига келишини таъминлайди ва ортиқча сансалорликнинг олдини олади.

Шунингдек, тадбиқ этаётган лойиҳамизда инсон омили иштироки камайиб, коррупция ва таниш-билишчилик алоқаларининг олди олинишига хизмат қилади.

Маълумот учун: МИБнинг «mib. uz» расмий сайти, «Facebook», «Instagram» ижтимоий тармоқлардаги Мажбурий ижро бюросининг махсус саҳифаларида фойдаланувчилар томонидан Бюро ходимларнинг хатти-ҳаракатлари юзасидан келиб тушаётган хабарлар ўрганилиб борилаётгани ва натижаси бўйича тегишли чора кўрилаётгани маълум қилади.

Улардан бири, жорий йилнинг 9 октябрь куни ижтимоий тармоқларда “МИБчилар ўз бошлиғининг оғзи шалоқлигидан арз қилди. Бошлиқ Озодлик саволидан қочди” номли жойлаштирилган маълумот юзасидан Бюронинг Пайариқ туман бўлими бошлиғи З.Касимовга чора кўрилгани маълум қилинган эди.

 

 

loading...

1 ТА ФИКР

  1. Бюрони прокуратура таркибидан чиқариш керак. Прокуратура ҳузурида ҳеч қандай ташкилот бўлмаса коррупция қарши янада самарали курашилади.

Comments are closed.