Нурмагомедовдан сўнг, Рой Жонс ҳам Тошкентга келиши кутилмоқда

0

Бокс бўйича яримўрта вазнда собиқ Жаҳон чемпиони Рой Жонс ММА бўйича Тошкент мезбонлик қиладиган GFC 20 мусобақасининг фахрий меҳмони сифатида иштирок этади, дея хабар бермоқда Daryo нашри. Афсонавий боксчи 22 ноябрь, жума куни тонгги 04:45 да Тошкентга етиб келади.

Аввалроқ 22 ноябрь куни Тошкентда бўлиб ўтадиган GFC 20 мусобақасида фахрий меҳмон сифатида иштирок этадиган россиялик UFC жангчиси Ҳабиб Нурмагомедов ҳам Ўзбекистон пойтахтига келганди.

Эслатиб ўтамиз, Рой Жонс аввалроқ Отабек Умаровни Ўзбекистон ММА ассоциацияси раҳбари этиб сайлангани билан табриклаганди.

loading...