Тошкентда яна бир йўл ўтказгич қуриш таклиф этилмоқда

0

Тошкентда яна бир йўл ўтказгич қуриш таклиф этилмоқда. Тегишли петиция “Менинг фикрим” жамоавий мурожаатлар порталида жойлаштирилди.

Қайд этилишича, бугунги кунда пойтахт йўлларида жуда кўп транспорт воситалари ҳаракатланмоқда. Аммо пойтахтнинг айрим кўчалари кўп миқдордаги транспорт воситалари оқимини қабул қилишга мўлжалланмаганлиги сабабли доимий равишда тирбандликлар вужудга келмоқда.

“Жумладан, ушбу ҳолат халқ орасида “Шуҳрат” чорраҳаси номи билан машҳур бўлган Чилонзор туманининг Кичик ҳалқа автомобиль йўли кесишмасида доимий кузатиб келинмоқда”, – деб ёзади мурожаат муаллифи.

Шу сабабли, юқоридагиларни инобатга олган ҳолда, Чилонзор туманидаги йўлларда мавжуд тирбандликларни олдини олиш мақсадида Кичик ҳалқа автомобиль йўли ва Қатортол кўчалари кесишмаси (“Шуҳрат” чорраҳасида) автомобиллар учун йўл ўтказгич (кўприк) қуриш таклифи берилган.

Бундан олдин, Чилонзор туманида янги кўприк қурилиши мумкин экани хабар қилинганди.

loading...