«Усмонийлар империяси тарихи» туркумидан: «СУЛТОН СУЛАЙМОННИНГ АСЛИДА НЕЧТА ҚИЗИ БЎЛГАН?..»

0

 

Ким усмонийлар тарихини чуқур ўрганиш билан банд бўлса, султон Сулаймоннинг реал ҳаётда Меҳримоҳ султондан ташқари яна икки қизи бўлганини аниқлай олади. Аммо «Муҳташам юз йил» сериалида асосан шаҳзодаларга эътибор қаратилган. Ҳарамдаги канизакнинг қудрати ҳам у султондан нечта ўғил кўргани билан боғлиқ эди. Шу сабабли қизлар усмонийлар империясида иккинчи даражага тушиб қолаверган. Фақат улар сирасига султон Сулаймоннинг қизи Меҳримоҳ кирмайди. У ҳамиша султоннинг диққат-эътиборида бўлган.

Эътибор берган бўлсангиз, сериалда Сулаймоннинг Хуррам ва Моҳидаврондан туғилган ўғиллари бир хонада ўйнайди. Бу хона шаҳзодалар учун махсус ажратилган бўлиб, хонага фақат шаҳзодалар ва уларнинг оналари, энага кириш ҳуқуқига эга бўлган. Худди ўша шаҳзодалар орасида икки нафар қизни ҳам бир марта кўрсатиб ўтиб кетишган. Худди ўша қизлар ҳам Сулаймоннинг қизлари эди. Бу факт тарихий маълумотларда тўлиқ исботини топган.

Уларнинг бири Фотима Нур Моҳидавроннинг қизи, шаҳзода Мустафонинг опаси ҳисобланган. У шаҳзодадан бир ярим ёш катта эди.

Иккинчи қизи Нурбону Хадича султон Фулани хотун исмли канизакдан туғилган.

Бир сўз билан айтганда, усмонийлар империяси тарихига назар ташланса, бу каби фавқулодда фактларнинг жуда кўпини учратиш мумкин.

Олимжон ҲАЙИТ тайёрлади

loading...