Ўйлаб кўрдингизми? 2019 йил 22 ноябр куни юлдузлар сизга нималарни ваъда қиларкин?

0

 

 

 

ҚЎЙ (21. 03 — 20. 04)

 

22 ноябр куни манфаатларингизни, қарашларингизни ҳурмат қиладиганларга сиз ҳам ҳурмат билан ёндашинг. Бу эзгу мақсадларга етишингизда асосий қурол вазифасини ўтайди. Кун давомида бир-биридан ажойиб инсонларни учратасиз. Принципиалликдан қочинг. Саломатликка путур етмаслиги учун нима керак бўлса, албатта шу ҳаракатларни содир этинг. Акс ҳолда катта пулга тушиб ҳам саломатликни тиклай олмайсиз. Кечқурун тоза ҳавода сайр қилишни унутманг.

 

БУЗОҚ (21. 04 — 20. 05)

 

Бугун кўп вақтингизни уйда кечиришингиз тавсия этилади. Ишхонада ишларингиз кўп бўлса ҳам бажариб бўлишингиз билан дарҳол уйга қайтинг. Акс ҳолда кўнгилсиз вазиятга тушиб қолишингиз хавфи бор. Муҳаббатда оилалилар ҳам, оиласизлар ҳам суюкли инсони билан ўзаро муносабатларни қайта таҳлил қилиб, янада мустаҳкамлаш ҳаракатига тушишлари керак. Кечқурун овқатланиш режимига қатъий риоя қилинг.

 

ЭГИЗАКЛАР (21. 05 — 21. 06)

 

22 ноябрда организмингизни жисмоний зўриқишлардан сақланг. Жисмоний зўриқиш организмга гармониялар ташрифини йўққа чиқаради. Витаминлар қабул қилинг. Овқатланиш режимини бузманг, вақтида дам олишни унутманг. Жуфтингизга қўпол муносабатда бўлишдан эҳтиётланинг. Унинг эркинлигига раҳна солувчи ҳаракатлар содир этишдан тийилинг. Ана шунда кунингиз гўзал ва мазмунли ўтади.

 

ҚИСҚИЧБАҚА (22. 06 — 22. 07)

 

22 ноябр куни иш жараёнида рақобатчилар йўлингизга кўндаланг бўлиши кутилмоқда. Айниқса, шахсий бизнесига эга бўлганлар бу манзарадан ҳайратга тушишмаса ҳам бўлади. Рақобатчилар таъсирида бизнес режаларингиз ўзгариб кетиши ҳам ҳеч гап эмас. Яқинларингиз ва туғишганларингиз билан орангизга нифоқлар тушиши кутилади. Ўзингизни хотиржам тутишга ҳаракат қилинг. Ошқозонингизда муаммо пайдо бўлиши мумкин. Эҳтиётингизни қилинг.

 

АРСЛОН (23. 07 — 23. 08)

 

Бугун муаммоларингиз ҳақида яна бир карра ўйлаб, мулоҳаза юритиб олиш учун қулай имкониятлар туғилади. Улардан унумли фойдалансангиз, фойдадан холи бўлмайди. Имкон топсангиз, тренажор залига бориб келишингиз, бассейнда чўмилишингиз мумкин. Ўтмишдаги хатоликларни осон йўл билан бартараф эта оласиз. Аммо барибир шахсий ҳаётингиз босим остида ўтади. Иш билан ўзга шаҳарга боришингиз муваффақиятли кечади. Ўзингизни эҳтиёт қилинг.

 

ПАРИЗОД (24. 08 — 22. 09)

 

22 ноябрда ўзингизни фақат омад, муваффақиятларга тайёрланг. Хаёлпарастликка берилинг. Ширин хаёллар оғушида керак бўлса самоларгача етинг. Ўзингиз уддалай оладиган ишларни бажариш учун ўзгалардан ёрдам сўраманг. Бировларни танқид қилишни хаёлингизга ҳам келтира кўрманг. Башарти жуфтингиз ёки бўлғуси жуфтингиз билан орангизга совуқчилик тушган бўлса, биргаликда театр ёки кинога тушинг. Жуда бўлмаса, кўчаларда сайр қилинг.

 

ТАРОЗИ (23. 09 — 23. 10)

 

Агар ҳаётдан кўнглингиз тўлмаётган бўлса, ўзингизни тутишда ва бошқа жабҳаларда жиддий ўзгаришлар ясанг. Ишга ва шахсий ҳаётга нисбатан муносабатларни янгиланг. Атрофдагилар билан ҳам илгаригига қараганда яхшироқ, мулойимроқ муносабат юритинг. Куннинг иккинчи ярмида сизни оммавий тадбирга таклиф этишлари кутилади. Иш жойингизда сизга йирик бир лойиҳани ишониб топширишади. Пул топишда енгил йўлларни изламанг.

 

ЧАЁН (24. 10 — 22. 11)

 

22 ноябр куни профессионал касбингиз билан боғлиқ ишингизда муаммолар пайдо бўлиш эҳтимоли бор. Раҳбарлардан танқид, ҳамкасблардан даккилар эшитишингизга тўғри келади. Интернетда қарама-қарши жинс вакил ёки вакиласи билан романтик муносабатлар юритиш фикридан йироқ бўлинг. Ёлғиз бўлсангиз, яқиндагина дўстлашган бир инсон билан орангизда жиддий муносабат туғилиши кутилади. Оллоҳ сизга ёр бўлсин!

 

ЎҚОТАР (23. 11 — 21. 12)

 

Яқин инсонлар билан муносабатларда совуқчилик кўзга ташланиши мумкин. Ғийбатлар ва миш-мишлар айнан сизнинг номингизга ёғилаётганидан хабар топасиз. Шунинг учун эмоционал ҳолатингизни шунга тайёрлаб қўйишингиз ҳам зиён қилмайди. Кимки жуфти билан жанжаллашган бўлса, бугун ярашиш бахтига муяссар бўлади. Молиявий муаммоларни кечки пайтгача етмай ижобий ҳал этишга уриниб кўринг. Шунда қўшимча даромад кўришингиз учун имконият туғилган бўларди.

 

ТОҒ ЭЧКИСИ (22. 12 — 19. 01)

 

22 ноябрда истакларингиз ҳақиқатга айланиши учун уларни тўғри танлай билишингиз керак. Қалбингизда истаклар рўёбга чиқиши масаласида шубҳа-гумонлар умуман бўлмаслиги лозим. Жуфтингиз билан иш юзасидан қисқа муддатга айро ҳолда яшаб туришингизга тўғри келади. Агар бу масалага позитив муносабатда бўлсангиз, икки орадаги муҳаббат янада мустаҳкам тортади. Молия масаласида қайта-қайта ўйлашга, ҳисоб-китоб қилишга, масалани назоратда ушлашга эринманг. Тадбиркор бўлсангиз, яқин ҳамкорлар билан узоқ муддатли шартнома имзоламанг.

 

ҚОВҒА (20. 01 — 18. 02)

 

Бугун овқатланишда ва жисмоний меҳнатда меъёрга амал қилишингиз талаб этилади. Агар дўстлар, танишлар кўмагисиз битмайдиган ишларга ёлғиз ўзингиз қўл урсангиз, саломатликка жиддий путур етади. Қариндошлардан кимдир сизга маслаҳатлар беравериб хит қилса ҳам қўпол муносабат юритишдан тийилинг. Ижод кишилари бугун яратилажак асарларини четга ташлаб қўйиб, кейинчалик қайтадан кўриб чиқишлари тавсия этилади.

 

БАЛИҚ (19. 02 — 20. 03)

 

22 ноябр куни кузатувчан бўлишингиз зарур. Ишхонангизда келишмовчиликлар, жанжалли лаҳзаларнинг кети узилмаслиги мумкин. Бу кўнгилсизликлардан тафаккур ёрдамидагина нари бўла оласиз. Бундан ташқари хотиржамлик ҳам ортиқчалик қилмайди. Хизмат сафарига жўнатишса дарров йўлга отланинг. Омад сиз томонда бўлади. Кечқурун ёши улуғ, хаста қондошлар ҳолидан хабар олинг.

Хушвақт бўлинг! Ҳаммавақт бўлинг!

Олимжон ҲАЙИТ тайёрлади

loading...