Ўзбек шахматчиси 103 “Маршалл” чемпиони

0

 

Жорий йилнинг 14-18 ноябр кунлари АҚШнинг Нью-Йорк шаҳрида “Маршалл” шахмат клубида 103 чи Маршалл чемпионати ўтказилди. “Маршалл” шахмат клуби 1915 йилда гроссмейстер Маршалл томонидан ташкил қилинган ва 1916 йилдан бери “Маршалл чемпионати” ўтказилиб келинмоқда. Бу йил ташкил қилинган турнирда, Ўзбекистон номидан Ҳамроқулов Жўрабек қатнашиб Маршалл чемпионатининг 103 чемпионига айланди. Турнир ҳар йили ўтказилиб, бу йилги баҳсда 10 шахматчи қатнашди. 40 юришга 90 дақиқа ажратилиб, ҳар бир юришга 30 секунд қўшимча вақт берилди.
Ўзбекистонлик шахматчимизга омадлар ва зафарли юришлар тилаб қолмиз.

loading...